Таваккулда тўғри бўлсак...
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Зиёратга келган кишидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўрадилар: ― Туянгни нима қилдинг? ― Аллоҳга таваккул қилиб, ўз ҳолига қўйдим, – жавоб берди у. У Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:― Туянгни боғлаб қўйиб, сўнг таваккул қил! Ривоятга кўра, Мусо алайҳиссалом хасталандилар. Дори берилганда рад қилдилар ва: «Шифо Аллоҳдандир» , дедилар. Аҳволлари оғирлашганда яна даволанишни тавсия қилишди, бу шифо усули тажрибадан ўтганини, тезроқ тузалишларини айтишди. Яна кўнмадилар, аҳволлари эса кундан-кун ёмонлашарди. Шунда даргоҳи илоҳийдан ваҳий бўлди: «Даво истамасангиз, шифо эҳсон этмайман». Шундан кейингина даволаниб, тузалдилар. Аммо қалбларидан «Дорига ҳожат бормиди?» деган ўй кечди. Шу пайтнинг ўзида ваҳий келди: «Таваккул қиламан, деб Менинг ҳикматимни ўзгартиришни истаяпсизми? Дориларга фойдали таъсирни ким берди? Албатта, уларни Мен яратдим»...Иброҳим алайҳиссаломни манжаниққа қўйиб, оловга отишаркан, «Ҳасбияллоҳу ва ниъмал вакил» , яъни «Менга Аллоҳ кифоя, У қандай яхши вакилдир» , деб айтдилар. Оловга тушарканлар, Жаброил алайҳиссалом келиб: ― Бир истагингиз борми? – деб сўрадилар. ― Бор, ― дедилар Иброҳим алайҳиссалом, – аммо сиздан эмас... Шундай дея ўз сўзларида қанчалар собит эканликларини кўрсатдилар...Бир тижоратчи ҳажга кетиш олдидан етук зотлардан бирига келиб, кибр билан сўрабди: ―Ҳазрат уч юз олтин тангам бор, ҳажга бориб келишим учун етармикан? ― Йўқ, етмайди, ― жавоб берибди у зот. – Яна озроқ қўшиб ол. Тужжор кетгач, фақир дарвеш келибди: ― Ҳазратим, ҳажга кетаяпман, дуонгизни олай деб келдим. ― Ой бориб, омон қайт!Шунда талабалардан бири сўрабди: ― Ҳазрат, тижоратчини пули кўп бўлгани ҳолда, етмайди, дедингиз. Ҳеч вақоси йўқ дарвешга эса, соғ бориб, саломат кел, дедингиз. Бунинг ҳикмати нима? ― Бўтам, ― жавоб берибди ҳазрат. – Биринчи келган пулига, мол-дунёсига, дарвеш эса Аллоҳ таолога суянди. Киши Аллоҳ таолодан бошқа кимга, нимага ишонса, кўнгил берса, ўша ишонгани бошига бало бўлади.... Ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу мўминлар амири бўлганлари ҳолда, бозорда мато сотардилар. ― Давлатни идора қилаётган одам бозорда савдо қиладими? – деб сўраганларга: ― Оилам, бола-чақамга яхши қаролмасам, бутун бошли халқни қандай эплайман? – деб айтдилар. Шундан кейин у зотга Байтул-молдан маош белгиланди. Сўнгра фақат давлат ишлари билан банд бўлдилар. Ўзлари таваккулчиларнинг аввали бўлганлари ҳолда, тижорат қиларканлар, фақат даромад қилишни ўйламас, қўлга киритганларини ўз ҳаракатларидан эмас, Аллоҳ таолодан деб билардилар... Демак, таваккул учун ҳам қувватли иймон, ҳам қувватли қалб керак. Бундай юракда шубҳа бўлмайдиган, чунки таваккул қалбнинг ҳар ишда Аллоҳ таолога эътимод қилиши ва ишониши демакдир.
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин Ортларидан Набий йўқ Зотга салавотлар бўлсин Ислом Фиқҳи Академияси Маккаи давоми...

10:46 / 14.11.2016 3047
Бугун 4 май 2018 йил санасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан Ҳадиси шариф давоми...

15:57 / 04.05.2018 2465
Йигирма иккинчи кун... Ассалому алайкум. Бугун йигирман иккинчи кун. Бугун бир оз бетобман. Кеча ифторликдан давоми...

21:28 / 17.06.2017 2617
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Расулини юбориб, у зотга энг гўзал ва ҳикматли амалларни суннат қилиб берган давоми...

21:00 / 28.10.2019 3117