Дарс №7 Ҳарфларнинг сифатлари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сифат – бу, ҳарф махражидан чиқаётганда ориз бўладиган ҳолатдир. Истилоъ, жаҳр, итбақ ва шуларга ўхшаш. Уламолар сифатларнинг адади тўғрисида ихтилоф қилишган. Машҳур Ибн Жазарийнинг қавлларига биноан ҳарфларнинг сифатлари ўн еттитадир. Улар икки қисмга бўлинган бўлиб, унинг зидди бўлган сифатлар ва зидди бўлмаган сифатлардир. Зидди бор сифатлар Бу турдаги сифатлар бешта бўлиб, улар зидди билан ўнта бўлади.
  1. Ҳамс зидди Жаҳр
  2. Шидда зидди Роҳава, орасида байнийя ҳам бор.
  3. Истиъло зидди Истифола
  4. Итбақ зидди Инфитаҳ
  5. Излақ зидди Исмат
Ҳамс
  1. Ҳамснинг луғавий маъноси яширин, махфий деганидир.
Истилоҳда эса ҳарфни нутқ қилинаётганда маҳражга суяниши кучсиз бўлганлиги учун ҳарфга ҳаво қўшилиб чиқишидир. Ҳамснинг ҳарфлари ўнта бўлиб, ушбу жумлада жам қилинган: فحثه شخص سكت маъноси, киши сукут қилди, бошқаси уни сўзга ундади. Ушбу ўнта ҳарфни ҳар бирини алоҳида-алоҳида сукунли қилиб нутқ қилиб кўрсак, ҳаво қўшилиб чиқаётганини ҳис қиламиз. Масалан: اف –«аф» деганимизда ҳаво билан чиқади. Жаҳр
  1. Жаҳрнинг луғавий маъноси ошкора қилишдир.
Истилоҳда эса ҳарфни нутқ қилаётганда махражга суяниши кучли бўлгани учун ҳавонинг юрмай қолишидир. Жаҳр сифати, ҳамс сифатининг зидди бўлганлиги учун жаҳр ҳарфлари ҳамс ҳарфларидан қолганидир. Жаҳр ҳарфларини сукунли қилиб, олдига алифни қўйиб нутқ қилиб кўрсак, бу ҳарфларга қўшилиб ҳаво чиқмаётганини, балки ҳавони кесилаётганини сезамиз. Шидда
  1. Шидда луғатда қувват деганидир.
Истилоҳда эса ҳарфни нутқ қилаётганда махражга тўла суянилганлиги учун овоз юришининг кесилишидир. Шидданинг ҳарфлари саккизта бўлиб, улар ушбу иборада жам қилингандир: اجد قط بكت Ижод қилиш, кифоя, кучли ҳужжат маъноларини англатади. Ушбу ҳарфлар нутқ қилинаётганида қулоқ солиб кўрсак, овозни биттада кесилиб, давом этмаётганини эшитамиз. Рохова
  1. Рохова луғатда юмшоқлик деганидир.
Истилоҳий маъноси эса махражга суяниш ноқис бўлганлиги учун, ҳарф билан овознинг юришидир. Рохованинг ҳарфлари, шидда ва оралиқнинг ҳарфларидан қолган ўн бешта ҳарфдир. Рохова ҳарфларига нутқ қилинаётганида қулоқ солсак, ҳарф билан бир муддат овозни чиқиб турганини мулоҳаза қиламиз. Шидда ва рохова сифатлари орасида яна бир сифат бўлиб, у байнийя сифатидир ва бу сифат бешта ҳарфда мавжуддир. Улар: لن عمر иборасида жам қилинган. Маъноси, юмшоқ бўлгин, эй Умар, деганидир. Байнийя ўрта, оралиқ дегани. Ушбу бешта ҳарфни оралиқ деб аталишининг сабаби, бу ҳарфлар махражидан чиқаётганида шидда ҳарфларидагиндек овоз кесилмайди, рохова ҳарфларидагидек овоз давом ҳам этиб турмайди, балки ўртача ҳолатда бўлади. Нутқ қилиб, қулоқ солиб кўринг. Истеъло
  1. Истеъло луғатда кўтарилиш деганидир.
Истилоҳда эса ҳарфни нутқ қилаётганда тилни танглайга кўтарилишидир. Истеълонинг ҳарфлари еттита бўлиб, улар ушбу жумлада жамлангандир: خص ضغط قظ Биринчи сўзнинг маъноси, шакар қамишдан бўлган уй, иккинчиси тор макон, учинчиси эса қаттиқ иссиқ деганидир. Иборанинг умумий маъноси, дунёда мана шунга ўхшаш нарсалар ила қаноатли бўл, дегани. Ушбу ҳарфлар йўғон ҳарфлар бўлиб, уларни оғизни тўлдириб, тилни танглайга кўтариб нутқ қилинади. Истефола Истефоланинг луғавий маъноси, туширишдир ва у истеълонинг зиддидир. Истилоҳий маъноси эса ҳарфни нутқ қилаётганда тилни танглайдан оғизнинг пастига туширишдир. Истефоланинг ҳарфлари, истеъло ҳарфларидан қолгани бўлиб, уларни нутқ қилаётганимизда оғизларимизни ёйиб, тилимизни оғиз тубига тушириб, нутқ қиламиз. Итбақ Итбақ луғатда ёпиштиришдир. Истилоҳда эса тилни тепа танглайга ёпиштиришдир. Ҳарфлари тўртта ص ض ط ظ Инфитаҳ Инфитаҳнинг луғавий маъноси очилиш, ажралишдир. Истилоҳий маъноси эса ҳарфни нутқ қилаётганда тилни тепа танглайдан ажралиши ва тил билан танглай орасидан ҳаво ўтишидир. Ҳарфлари эса тўртта, итбоқ ҳарфларидан қолгани. Излақ Излақ луғатда бир нарсани учи, ўткир жойидир. Истилоҳда эса ҳарфни нутқ қилаётганда тил ёки лаб учига суяниш, яъни ҳарфларни осон чиқиши. Ҳарфлари فر من لب иборасида жам бўлган. Маъноси, ақллидан қоч. Ушбу ҳарфлар тил учи ва лаб четидан чиққанлиги учун унинг талаффузи осондир, шунинг учун излақ сифатига эга. Исмат Исматнинг луғавий маъноси ман қилишдир. Истилоҳий маъноси, тўрт ёки беш ҳарфли сўзнинг ўзагида излоқ ҳарфларсиз ёлғиз исмат ҳарфларини келишини ман бўлишидир. Албатта, битта ёки ундан кўп излақ ҳарфлари сўзнинг ўзагида исмат ҳарфларига аралашиб келиши керак. Ҳарфлари, олтита излақ ҳарфларидан қолганидир. Араб тилида,  нутқ қилишлик қийин бўлганлиги учун ҳамма ҳарфлари исмат ҳарфларидан таркиб топган сўз йўқ,      

Мавзуга оид мақолалар
  «Қуръон истироҳат боғи» 64 гектар майдонни эгаллайди. Ушбу кўнгилочар боғ Қуръонда баён қилинган давоми...

11:49 / 02.02.2017 5684
Ҳозирги кунда фалончи ўзини ўзи қатл этибди деган гапларни эшитар эканмиз, астағфируллоҳ, деймиз. Ислом давоми...

15:08 / 29.11.2016 3130
embedhttpswww.youtube.comwatchvbQC41Wi4npQembed

14:38 / 31.08.2017 3602
Зираворли қуймоқ Тухумлар косага чақилади, устидан зираворлар, туз, майда тўғралган пиёз ва кўкатлар давоми...

19:21 / 01.12.2016 2687