ҚАДРИЯТ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муҳаммад Ротиб Ноблусий ҳафизаҳуллоҳ айтади:

«Бир куни эшигим тақиллади. Чиқсам, бир киши турибди:

– Бу фалончининг уйими?

– Ҳа! Мен, фалончиман.

– Сизга беш дақиқалик гапим бор.

– Марҳамат.

– Мен табибман. Британияда Манчестрда ишлайман. Маошим саккиз минг фунт стерлинг (бу пул ўша пайтда кўпчиликнинг орзуси бўлган). Ягуар машинам бор. Ўзимнинг давлатимга қайтишни хоҳлайман. Биламан, ўзимнинг давлатимда маошим уч минг лирадан ошмайди. Димашқ университетида ишлаш бадалига саккиз минг фунт стерлинг ўрнига уч минг лирага розиман.

– Ватанингизга қайтиб, арзимаган маошга қаноат қилиб ишлашга сизни нима ундамоқда?

– Мен Манчестрда гувоҳи бўлган бир воқеа.

– Нима экан у воқеа?

– Мен кўп қаватли уйда яшар эдим. Бу уйнинг олтинчи қаватида бир инглиз яшар эди. У уйида ўлиб қолибди. Буни олти ойдан сўнг аниқлашди. Қиш бўлгани учун қўланса ҳиди унчалик тарқамаган. Жуда даҳшат! У қоп-қора бўлиб, сасиб, қуртлаб кетган эди.

Энг қизиғи, унинг олти фарзанди бор бўлиб, улар Лондонда истиқомат қилишар экан. Шу олти ой мобайнида бирор марта кўргани келишмабди…

Шунинг учун ватанимга қайтишга қарор қилдим!

Шу он Ислом динининг буюклигига таҳсин айтдим»

Абдулқодир Полвонов таржимаси

ФБдан олинди.

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Тўй инсон ҳаётининг энг муҳим воқеаларидан биридир. Анна Бегум ва Закарийё Хон ўзлари учун унутилмас бўлган давоми...

16:25 / 12.02.2019 3188
embedhttpswww.youtube.comwatchvc1sdtT03YUampfeatureyoutu.beembed   ДУШМАНЛАРИ БИЛАН БИТИМ ТУЗГАНЛАР УСТИДАН САЙЙИДИМИЗ РАСУЛУЛЛОҲГА давоми...

14:54 / 25.03.2019 3889
50. Савол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга биринчи бўлиб иймон келтирган саҳоба ким Жавоб давоми...

18:03 / 15.12.2017 4435
Айтишларича, оилани бузган киши шайтоннинг энг яхши хизматкори ҳисобланар экан. Ширин турмушимизни ўзимиз давоми...

16:27 / 05.03.2017 10077