Дўстларим
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

ДЎСТЛАРИМ! Таъсир қилса етиб сўзларим, Шод бўларди кулиб кўзларим, Ҳар бир ишни қилар чоғингиз Қиёматни эсланг, дўстларим!   Кўз яшайди киприк остида, Синалгаймиз кўрик остида. Ҳатто изсиз кўприк остида Қиёматни эсланг, дўстларим!   Ўта олинг ёмонга кулиб, Аҳволига дуода бўлиб. Таъма қилманг яхшилик қилиб, Қиёматни эсланг, дўстларим!   Болингизга қўшиб заҳарлар, Кечдан тортиб шому саҳарлар Ҳақингизни шилса раҳбарлар Қиёматни эсланг, дўстларим!   Ҳаром ердан нақд фойда чиқса, Боқман,г дунё аҳли ховлиқса, Ҳеч ким кўрмас жойда, айниқса, Қиёматни эсланг, дўстларим!   Гар кимгадир қилсангиз савоб, Ундан фисқ бўлса гар жавоб, Бу дунёда бўлмагай ҳисоб, Қиёматни эсланг, дўстларим!   Ҳақиқатдан хўп тонсангиз ҳам, Ҳақиқат деб кўп ёнсангиз ҳам, Кўп куйинманг, алдансангиз ҳам, Қиёматни эсланг, дўстларим!   Омонатдор жонларингизда, Иймон кулсин қонларингизда, Энг қувончли онларингизда Қиёматни эсланг, дўстларим!   Соф яшасин ҳатто – жавоб бор, Ёмон бўлса, аниқ азоб бор, Суяк чирир, аммо ҳисоб бор, Қиёматни эсланг, дўстларим!   Уйингиз уч қаватга етса, Қўшнилардан нурни беркитса, Маблағингиз кўпайиб кетса, Қиёматни эсланг, дўстларим!   Ёки биров сизга кулмаса, Оғирингиз қўлга олмаса, Чўнтакда бир тийин қолмаса, Қиёматни эсланг, дўстларим!   Бу икки йўл сиздан бегона, Ўтсангиз-да яшаб мардона, Юрсангиз ҳам ўртамиёна, Қиёматни эсланг, дўстларим!   Ёниқ турсин кўнгил чироғи, Чиданг, тушса ўғил-қиз доғи, Фарзандни ҳам эркалар чоғи Қиёматни эсланг, дўстларим!   Улуғ тутиб ул босган изни, Ҳайит билинг ул яшар кезни, Бошда тутиб волидангизни Қиёматни эсланг, дўстларим!   Дунё учун мунча ҳам куйманг, Муваққатдир, мангу деб суйманг, Отангизга тик қараб қўйманг Қиёматни эсланг, дўстларим!   Хўп шодлигу маломатгача Қиёматдан аломатгача, Хайрулло дер: «Қиёматгача Қиёматни эсланг, дўстларим!»
Мавзуга оид мақолалар
Ислом шариатидаги Рамазон рўзаси бошқа рўзалардан нимаси билан фарқ қилади Маълумки, Ислом шариатидаги давоми...

11:23 / 07.03.2017 3627
Никоҳнинг илк даври энг қийин   пайт ҳисобланиб, ўз ҳаёт тартибига эга бўлган икки ёш тамоман ўзгача ҳаёт давоми...

18:39 / 19.02.2017 14844
Туркия Дин ишлари бошқармаси маълумотларига кўра, 72 мингга яқин турк зиёратчилари айни вақтда Саудия давоми...

15:55 / 01.08.2019 3922
Зино, роса катта гуноҳ. Биз кўпчилик зинони эркак ва аёлнинг ношаръий қўшилиши деб тушунамиз. Лекин, зинога давоми...

20:23 / 24.11.2016 4285