Россия Федерациясининг Оренбург вилоятидаги «Ҳусайния» мадрасасида битирув тадбири ўтказилди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

[gallery link="file" ids="7962,7963,7964,7958,7966"]

22 май куни Россия Федерациясининг Оренбург вилоятидаги  «Ҳусайния» мадрасасида битирув тадбири ўтказилди. Кундузги, сиртқи ва кечки бўлимнинг 30 та талабаси дипломлар билан бирга, ҳадя сифатида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг: «Ихтилофлар, сабаблар, ечимлар» китобини ҳам олишди. Бу ҳақида мадрасанинг маънавий раҳнамоси Альфит-Абдулла ҳазрат Шарипов  «Ҳилол-Нашр» нашриёт уйининг Москвадаги бўлимига ёзган мактубида хабар қилган. «Сизлар юборган китобларни биз ўз битирувчиларимизга меҳнат фаолиятлари давомида ундан фойдаланишлари учун туҳфа қилдик. Битирувчиларнинг кўпчилиги Оренбург вилоятида ва Бошқирдистонда фаолият олиб бораётган имомлардир. Иншааллоҳ бу китоб уларнинг ўзига, мусулмонларга ва жамиятга фойда келтиради. Сизларга соғлик, бахт, муваффақият, ривожланиш, тинчлик ва яхшилик тилайман...», деб ёзади у.

«Ихтилофлар, сабаблар ва ечим» китоби Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг энг муҳим асарларидан биридир. Китобда бугунги кунда иймон ва ибодат хусусида кўп учрайдиган ихтилофлар, бу ихтилофларни келтириб чиқараётган илми саёз инсонларнинг Ислом динини изоҳлашда йўл қўйган хатоликлари, мавжуд ихтилофларнинг асл сабаблари ва баҳсли масалалар ечимига тўғри йўл кўрсатилган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг ушбу асари, мавжуд замонавий ихтилофларнинг ва мусулмон уммати ичидаги келишмовчиликларнинг илдизини бартараф этишга қаратилган.

«Islam.uz» сайтидан олинди

Мавзуга оид мақолалар
Диний таҳсилимни эндигина тамомлаган кунларим эди. Муҳтарам отам муфтий Муҳаммад Шофеъ роҳимаҳуллоҳ билан давоми...

21:32 / 10.09.2023 2199
Охирги пайтларда кўпчилик, жумладан, эркаклар ҳам ўпишиб кўришишни одат қилдилар. Ўзаро яқинлик ифодаси давоми...

13:56 / 24.11.2016 5849
  Савол Ўзга ибодатлар каби қурбонликнинг ҳам қазоси бўладими Жавоб Намоз, рўза ва закот каби қурбонликнинг давоми...

09:54 / 28.08.2018 4479
Ҳамза ибн Абдулмуттолиб розияллоҳу анҳу Мадинага ҳижрат қилганида Маккада хотини Салмо бинт Умайсни ва давоми...

00:40 / 31.12.2020 4804