Сизни излаб Тошкент шаҳрига борсам
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сизни излаб Тошкент шаҳрига борсам, Кўрсатдилар мунғайиб қабрингизни. Дилим ёниб кимга дардимни айтсам, Оҳ урар деб: «Билмадик қадрингизни».   Шундан буён кўнглим бир дам ёришмас, Пора бўлдим, дилим тўла ғам-алам. Шундан буён менинг тонгим ҳам отмас, Итлар есин мени, сизни унутсам.   Китобингиз ўқийми ёки йиғлай? Варақласам, овозингиз янграйди. Э воҳ, тун-кун йиғлайман кўзим юммай, Юмсам кўзим, суратингиз келади.   Миллат йиғлар, Ислом йиғлар, эл йиғлар, Андижон ҳам қолди бугун мўлтираб. Булоқбоши ўзин тутолмай титрар, Ўзинг сабр бергин барчага, ё Раб!   Жаннатларга киринг энди беҳисоб, Қайдан излай энди сизни соғинсам? Унутсам гар,   юзим кўрмасин офтоб, Кимдан дуо олай андуҳга ботсам?   Улуғларман сизни токи яшарман, «Алвидо!» демоққа етмас журъатим.  Сизни таниб мен Роббимни топганман, Динимнинг мадори сизсиз, Ҳазратим.  

Фарҳодбек Жўраев

Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Ё Расулуллоҳ, Сиз кетмоқдасиз Муборак ҳужрангизга кириб, Ўзингиз учун ҳаммадан давоми...

17:19 / 21.01.2017 6711
 Аллоҳ таоло    «Ким эмизишни батамом қилишни ирода қилса, оналар фарзандларни тўлиқ икки йил давоми...

13:20 / 25.01.2017 41957
Бугун 6 июль 2019 йил санасида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги мажмуанинг анжуманлар залида давоми...

19:46 / 06.07.2019 2828
Халққа хизмат қилган зотларни, Дермишлар одамлар халқнинг устози, Нечун энди мен сизни демай, Ўзбек халқин давоми...

11:20 / 01.03.2017 5778