Истиғфор айтиш
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дарс Қуръони Каримдан ёд олинганини текшириш ила бошланди. Сўнгра ота таниш-билишларнинг аҳволини сўради. Шунда Фотима: – Мактабдан қайтаётганимда йўлни кесиб ўтаётган кишини кўрдим. Бирдан катта тезликда келаётган машина ўша кишини туртиб юборди ва у киши ерга йиқилди, одамлар тўпланиб олди. Тез ёрдам машинаси келиб, ўша одамни шифохонага олиб кетди.

Ота: – Буни кўрганингда нима дединг, Фотима?

Фотима: – Аллоҳдан ўша киши учун шифо сўрадим ва ўрнида бўлмаганим учун Аллоҳга ҳамд айтдим. Ота: – Яхши, лекин ўша кишига ўхшаш бирор бир инсонни кўрганимизда айтиладиган бир зикрни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ўргатганлар:

الْحَمْدُ لله الَّذِي عَافَانِي مِمَّا ابْتَلاَكَ بِهِ وَفَضَّلَنَا عَلَى كَثِيرٍ مِمَّنْ خَلَقَ تَفْضِيلاً

«Алҳамду лиллаҳиллазий ъафааний миммабталака биҳ ва фаззоланий ъала касийрин мимман холақо тафзийлаа»

Сизга йўлиққан нарсадан менга офият берган Аллоҳга ва Ўзи яратган кўп нарсалардан мени мутлақо афзал қилиб қўйган Аллоҳга ҳамд бўлсин. (Имом Термизий ривояти)

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ким бу зикрни айтса, ўша бало унга етмаслигини хабарини берганлар. Лекин Фотима эътибор бер, бало етган инсоннинг қалби аламланмаслиги учун, бу зикрни инсон эшитмайдиган қилиб, ичимизда айтамиз. Холид: – Аллоҳга қасамки, Фотимадан бу воқеани эшитиб, ўша кишига жуда ачиндим, отажон. Ота: – Яхши, ўғлим. Мана шу улуғ Исломдир. Худди шундай, ҳар бир мусулмон ўз биродарининг хурсандчилигига хурсанд, хафагарчилигига хафа бўлиши зарурдир. Нўъмон ибн Баширдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўминлар ўзаро муҳаббатлашишда, ўзаро раҳимдилликда, ўзаро ҳамдардликда бутун бир жасадга ўхшайдилар. Жасаддан бирор аъзо оғриса, бутун жасад бунга уйқусизлик ва иситма ила жавоб қайтаради», деганлар. (Имом Бухорий ривояти) Иймон сифатларини ўзида мужассам қилган ҳақиқий мўминлар бир-бирларига раҳимдиллик қиладилар, алоқаларни боғлайдилар, бир-бирларини зиёрат қиладилар. Бу нарсалар улар орасида худди бир-бирларига ўзаро ёрдам берганлари шу нарсаларни пайдо қилганидек, муҳаббат ва улфатчиликни пайдо қилади. Ана ўша мўминларни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир бутун жасадга ўхшатмоқдалар. Аъзоларидан бири оғриса, у сабабли жасаддаги барча аъзолар оғрийди. Фотима: – Отажон, Ислом улуғ диндир. Мен Исломни кундан кунга кўпроқ яхши кўряпман. Ота: – Яхши, Фотима, сенга Аллоҳнинг баракаси бўлсин. Энди Аллоҳнинг гўзал исмларидан ёд оламиз.

Валий (муҳаббат берувчи, нусрат берувчи ва халқнинг ишини юритувчи Зот)

Ҳамид (барча мақтовлар ила мақталган Зот)

Қоҳир (барчани ўз ҳукмига юргизувчи, қудрати ила бўйинсундирувчи Зот)

Шокир (оз амал учун кўп савоб берувчи олийжаноб Зот)

Зоҳир (борлиги очиқ ойдин, ҳамма нарсадан зоҳир устун бўлган Зот)

Ботин (бу дунёда кўзга кўринмас, англанилмас махфий нарсаларни билувчи Зот).

Холид: –Тонгги ва кечки зикрлардан қайси бирини ёдлаймиз, отажон? Ота: – Бугун «Саййидул истиғфор»ни ёдлаймиз. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ким уни тонг отганда ва кеч кирганда айтса, жаннатга киради, деганлар.

اللَّهُمَّ أَنْتَ رَبِّي لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ خَلَقْتَنِي وَأَنَا عَبْدُكَ، وَأَنَا عَلَي عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ، أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ، وَأَبُوءُ بِذَنْبِي، فَاغْفِرْ ِلي فَإِنَّهُ لاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ أَنْتَ.

«Аллоҳумма анта Роббий лаа илааҳа иллаа анта холақтаний ва ана аъбдук ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри ма сонаъту абуу лака биниъматика ъалаййа ва абуу бизанбий фағфирлий фаиннаҳу лаа йағфируз зунуба илла анта».

Маъноси: Аллоҳим сен Роббимсан, сендан ўзга илоҳ йўқдир. Мени яратдинг ва мен сенинг бандангман, имконим борича, аҳдингда ва ваъдангдаман, қилган ишимнинг ёмонлигидан сендан паноҳ сўрайман, менга берган неъматингга иқрорман, гуноҳимга ҳам иқрорман, бас, мени мағфират қил, албатта, гуноҳларни сендан бошқа ҳеч ким мағфират қилмайди. (Имом Бухорий ривояти) Шу ерда дарсимиз ҳам тугади, фарзандларим.
Мавзуга оид мақолалар
 Таяммумнинг тарзи. У икки зарбадан иборат бўлиб, бир зарбадан ке­йин юзга масҳ тортилади. Яна бир зарбадан давоми...

15:15 / 10.11.2016 3008
Кўпчилик муслима аёллар уй ишларига кўмилиб кетганидан, Қуръон тиловати, зикр, китоб мутолааси, нафл давоми...

06:01 / 27.12.2016 3914
БиласизмиБомдод намози нега айнан қуёш чиқишидан олдинўқилишининг сабабини биласизмиҚуёш чиқишидан олдин давоми...

21:44 / 18.03.2020 9823