Ҳаж
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дарс бошланишида телевизордан ҳаж ҳақида кўрсатув берилаётган эди ва ҳожиларнинг талбия айтаётганлари эшитилиб турарди.

Ота: – Фарзандларим, бу буюк талбияни эшитяпсизларми? Булар Байтуллоҳни ҳаж қилувчилардир.

Ҳаж Ислом асосларидан бешинчисидир. Аллоҳ мусулмонлардан қайси бири йўлга қодир бўлса, ўшаларга фарз қилгандир. Умр бўйи бир марта уни адо этиш фарздир. Мусулмон Маккаи Мукаррамага, Каъбаи Шарифга боради, эҳром кийимларини кияди. Ушбу кийим оппоқ чиройли матодир. Ҳожи Каъбани тавоф қилади, пок Замзам сувидан ичади.

Сафо ва Марва оралиғида саъй қилади, Исмоил алайҳиссаломнинг оналари Ҳожар онамиз қилганларидек Арафотга, Муздалифага, Минога боради. Шундай қилиб, бу фойдали сафарда ҳаж маросимларини охиригача тугатади. Бу сафарни ҳар бир мусулмон буюк иштиёқ ва талпиниш билан кутади. Холид: – Ота, бизга «Каъба» ҳақида сўзлаб беринг. Ота: – Каъба ер юзидаги Аллоҳнинг биринчи уйи, яъни масжиди. Уни саййидимиз Иброҳим ва ўғиллари Исмоил алайҳиссаломлар Маккаи Мукаррамада бино қилганлар. Мусулмонларнинг, яъни бизларнинг қибламиз бўлиб, унга мусулмонлар намоз ўқиганларида юзланадилар ва Иброҳим алайҳиссалом даврларидан то бугунги кунимизгача мусулмонлар ҳаж қилиб, у ерга борадилар. Абраҳа деган одам уни бузмоқчи бўлган, лекин «Фил» сурасида келганидек, Аллоҳ Каъбани ундан ҳимоя қилган ва уни қўшини билан бирга ҳалок қилган. Бошқа дарсимизда бу қиссани сизларга, иншааллоҳ, ҳикоя қилиб бераман. Холид: – Отажон, қўшнимиз Аҳмад амаким эртага Аллоҳнинг уйини ҳаж қилишга кетаётганини менга айтди. Ота: – Худо хоҳласа, сафарга кетгунларича у кишини кўриб келамиз. Холид: – Аҳмад амаким фозил, солиҳ киши бўлиб, намозларни доим масжидда ўқийди, камбағалларга раҳимдиллик қилади, одамларга яхшиликни хоҳлайди, мен уларни жуда яхши кўраман. Ўғиллари Муҳаммадни ҳам яхши кўраман, у –  мусулмон, одобли, тарбияли бола. Ота: – Холид, уларни яхши кўришингни ўзларига айтганмисан? Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонлардан бирини яхши кўрганимизда уни хабардор қилиб қўйишимиз кераклигини айтганлар: «Мен сизни Аллоҳ йўлида яхши кўраман», деб айтиш керак. Хабардор қилинган киши сенга: «Мени Аллоҳ йўлида яхши кўрганингиздек сизни ҳам У Зот йўлида яхши кўрдим», дейди. (Абу Довуд ривояти) Фотима: – Бугун Аллоҳнинг гўзал исмларидан қайсиларини ёдлаймиз, отажон? Ота: – Аллоҳнинг гўзал исмларидан:

Муҳийт (ҳар бир нарсани ўз қудрати ила ўраб олувчи)

Ҳаққ (ўзгармас собит Зот)

Вакил (барчанинг иши унга топширилган Зот)

Қовий (тенги йўқ даражада қувватли Зот)

Матийн (матонатда чексиз бўлган Зот).

Фотима: – Ушбу исмлар билан қасам ичса бўладими? Отаси: – Ҳа, Фотима, биз Аллоҳ ила қасам ичамиз ёки исмларидан ёки сифатларидан бири ила қасам ичамиз. Аллоҳ номи ила қасам ичишимиз билан биз У Зотни улуғлаймиз. Шунинг учун улуғ бўлса ҳам, бошқа нарсалар ила қасам ичиш мумкин эмас. Пайғамбар номи ила ёки Каъба номи ила ёки ота ва бобо номлари ила қасам ичмаймиз. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким қасам ичмоқчи бўлса, фақатгина Аллоҳ номи ила қасам ичсин ёки жим турсин», деганлар. (Имом Бухорий, Муслим ривояти) Фақатгина Улуғ Аллоҳ номи ила қасам ичамиз, чунки кимнидир номи ила қасам ичиш номига қасам ичилаётганни улуғлашдир. Ҳақиқий улуғлик эса Аллоҳга хосдир, бошқага эмас. У Зот Ҳаққ илоҳдир, Буюк Холиқдир. Ҳар бир нарсани яратиб, ўлчовли қилиб қўйгандир. Башарни, Қуёшу Ойни яратгандир. Ўт-ўланни ва дарахтни йўқ жойдан чиқаргувчидир, донни ёмғир ила ўстирувчидир.
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳнинг охирги ва мукаммал дини Ислом зоҳир бўлган пайтда инсоният жаҳолат ботқоғига ботган ҳолда давоми...

13:44 / 22.11.2016 6620
gallery linkfile ids8283,8284,8285,8286,8287,8288,8289,8290,8291,8292,8293,8294,8295,8296,8297,8298,8299,8300,8301,8302,8303,8304,8306,8308,8309,8310,8311,8312 Бугун «Ҳилолнашр» давоми...

17:44 / 07.02.2017 8819
Илм ҳурматидан инсонлар кўпинча маслаҳат сўрайдилар. Тавсияларим орасида бир ҳадис жуда кўп такрорланади. У давоми...

13:15 / 07-oktabr 5276
.Улар quotРоббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўз қувончи ҳадя эт ҳамда бизларни давоми...

21:29 / 17.05.2023 1828