Рамазон ҳақида шеър
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳнинг раҳматин, нусратин кутгин

Барча кўз уйқуга чўмган тунларда

Асрий занжирларни елкадан отинг,

Шайтонлар занжирбанд бўлган кунларда!

 

Бизки, кўнгилларни айладик вайрон,

Бугун ўзимиздан ўзимиз ҳайрон.

Энди қўлимизда муқаддас Қуръон

Шайтонлар занжирбанд бўлган кунларда!

 

Бизга дарс ўқитманг фалсафалардан,

Дунё безиб бўлган васвасалардан.

Ҳолимиз телбавий талвасалардан

Шайтонлар занжирбанд бўлган кунларда!

 

Иймон йўлидадир кўзимиз нури,

Аллоҳнинг сўзига қалбимиз тўри!

Портлатади дунёнинг сохта ғурури,

Шайтонлар занжирбанд бўлган кунларда!

 

Аллоҳга шукурки, Уни бир билдик,

Байтуллоҳга иймон тўла қалб келдик,

Зиною фахшни занжирбанд қилдик,

Шайтонлар занжирбанд бўлган кунларда!

 

Аллоҳим қўлимиз Сенгадир очиқ:

Гарчи Рамазондан кўнглимиздир тўқ,

Тузалиб олмасак бошқа фурсат йўқ,

Шайтонлар занжирбанд бўлган кунларда!

Мавзуга оид мақолалар
gallery linkfile ids3771,3770,3767 Конференция учинчи кунининг эрталабги қисмида Кувайт давлатидан ташриф буюрган Ислом давоми...

10:44 / 30.01.2017 4414
  Ҳеч шак ва шубҳа йўқки, ҳозирги кунда атрофмуҳитни муҳофаза қилиш муаммоси асримизнинг энг муҳим давоми...

10:49 / 02.03.2017 5647
Ҳабибинг соллаллоҳу алайҳи васалламга Ўз фазлингдан кўрсатиб, у зотга қиблани ўзгартириб берганингдек давоми...

10:28 / 07.03.2023 3837
ЖУФТЛАР «ЖАНГИ»  Эрхотин орасида хилоф ва тушунмовчиликлар бўлиб туриши янгилик эмас. Ҳар замон ва ҳар давоми...

16:59 / 22.05.2017 11452