Исломда ерни асраш
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  Ҳеч шак ва шубҳа йўқки, ҳозирги кунда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш муаммоси асримизнинг энг муҳим муаммоларидан бири бўлиб турибди.  Бу муаммо ўзининг инсониятга келтириши мумкин бўлган ёмон оқибатлари бўйича ядро ҳалокатидан кам эмас.

 Албатта, технология соҳасидаги тараққиёт, янги энергия манбаларининг кашф этилиши, янги маъданлар ва кимёвий моддаларнинг пайдо бўлиши, оқибатини ўйламай табиатдаги жараёнларга аралашув каби ҳолатларнинг барчаси атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида ниҳоятда ташвишли вазиятни вужудга келтирди.

 Табиийки, табиатни муҳофаза қилиш муаммоси бутун оламдаги юз миллионлаб мусулмонларни ҳам, Ислом уламоларини ҳам ташвишга солмоқда ва улар бу муаммоларни ҳал қилишда Қуръони Карим оятларига ва Ислом таълимотларига мурожаат қилмоқдалар.

Дунёдаги ҳар бир нарса: сув ҳам, ер ҳам, ҳаво ҳам, тоғ ҳам, ҳайвонот ҳам, наботот ҳам Аллоҳ таоло томонидан ўлчов билан ва бир-бирига боғлиқ қилиб халқ қилинган. Агар бу боғланиш бир оз бўлса ҳам бузилса, инсон учун қатор муаммолар келиб чиқади, ҳатто, табиат ва инсоният ҳалокатигача бориб етади.

Яна шу нарса ҳам маълумки, Аллоҳ халқ қилган бу ажойиб олам инсонга бўйсунадиган қилиб берилгандир. Инсон эса ер юзида Аллоҳнинг халифаси ҳисобланади. Аллоҳ таоло инсонни улуғлаб, уни Ўзининг халифаси қилиш билан бирга, уни синаш ва имтиҳон этишни ҳам ирода қилган. Шунинг учун ҳам, Ислом дини нуқтаи назарида, инсон Аллоҳнинг ҳузурида ўзининг барча амалларига жавобгардир. Бу жавобгарлик Аллоҳ таоло инсонга берган олий ҳуқуқлар, имтиёзлардан келиб чиқади.

 Инсонга бу муборак ҳуқуқ ва имтиёзларни бериш билан бирга, Аллоҳ унга  ваҳий юбориб, мазкур неъмат ва хойротлардан ўзи учун қандоқ манфаатлар олишни таълим берган. Аллоҳ инсонни дунёни асрашга, Ўзининг неъматларидан манфаат олишга, уларни ҳалок этмасликка, яхшилик йўлида ишлатиш ва ёмонликка ишлатмасликка буюрган.

«Аъроф» сурасида:

«Ва ислоҳ қилингандан кейин ер юзида фасод қилманг», дейилади  (56-оят).

Бу ояти каримадан билинадики, Аллоҳ таоло ер юзини халқ қилиб, уни инсон учун яхши ҳаёт ўтказишга барча шароитлар бор ҳолатга келтирган. Сувлар ва тоғлар, ҳайвонотлар ва набототлар, моддий ва маънавий ҳайротлар барчаси мавжуд. Инсон эса мазкур неъматларни қадрлаб, асраб-авайлаб, уларга зарар етказмаслиги даркор. Лекин ҳозирги кунда Аллоҳ таоло халқ қилган табиатдаги мувозанат инсоннинг нотўғри аралашуви туфайли бузилгани ва бунинг оқибатида табиатни муҳофаза қилиш борасида кўплаб муаммоларнинг келиб чиққанига гувоҳ бўлиб турибмиз.

«Қилган амалларининг баъзисининг (жазосини) топишлари учун, одамлар қўли касб қилган нарсалар туфайли қуруқликдаю денгизда фасод зоҳир бўлади. Шоядки, улар қайтсалар» (Рум, 41-оят).

Бу оятда Аллоҳ таоло ер юзидаги бахтсизлик ва нохушликлар одамларнинг фаолиятлари билан боғлиқ равишда зоҳир бўлишини баён қилади. Уларнинг қалб ва фикрлари нопок бўлса, қилган ишлари оқибати ҳалокатли бўлажак. Лекин бу фасоднинг ёмон оқибатлари инсоннинг ўзига кўринади.

манба: «Иймон»

Мавзуга оид мақолалар
Кийим бир неча мақсадларда кийилади. Масалан, жисмни бошқалардан беркитиш, иссиқ ва совуқдан ҳимоя қилиш, давоми...

21:00 / 06.10.2019 7316
Жорий йилнинг 18 сентябрь куни Тошкент шаҳридаги «Хўжа Аламбардор» жомеъ масжидида XXIV Республика давоми...

06:05 / 30.12.2016 4140
  Шошганимча таниш рақамларни тераман. Узоқ гудок товушларидан сўнг ўша илиқ ва қадрдон товушни эшитаман давоми...

13:16 / 05.09.2018 5853
Биз рўмол ўраб, юзини беркитиб юрган аёлларни «руҳонийлар» деб аташга ўрганиб қолганмиз. Эшитишимча, давоми...

14:28 / 29.11.2016 4626