Шифо истиғфордадир, унинг қабул бўлиши эса яхши амал иладир
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Бир дугонам бор эди. Ўтган йили Рамазон ойидан аввалроқ шамоллаб, грипп бўлиб қолди. Рамазон ойигача дорилар воситасида бир амаллаб тузалиб олди. Рамазон ойининг биринчи кунлари кириб келди. Ўша кунлари бир-икки бармоқлари пластирланганини кўрдим, кесиб олган бўлса керак, деб ўйладим. Уч-тўрт кун ўтса ҳам, пластирлар бармоқларидан тушмади, аксинча пластирланган бармоқлари кўпаяр эди. Кейин хавотир олиб сўрадим.

У бармоқларининг тирноқ олдилари йиринглаб кетаётганини айтди, гриппдан қолган асорат эканлиги, эртага шифокор ҳузурига боришини ҳам билдирди. Эртаси куни йиғлаб, шифокор хулосасини айтиб берди, нотўғри даволаниш туфайли қонида гриппдан қолган инфекция авж олиб кетган экан. Бу орада тананинг бошқа аъзолари ҳам яраланди. Шифокор тирноқларни олиб ташлаш керак, йиринглаган жойларни эса кесиб, йирингни тозалаш керак, деган хулоса чиқарибди.

 Нима қилишни билмай, роса бош қотирди. Даволаниш ҳам зарур эди. Аммо бу даволанишдан қоладиган асоратлар ёмон эди, яъни олиб ташланган тирноқлар ва ҳар хил чандиқлар. Аввал тушкунликка тушиб қолди, бирор бир қилган гуноҳларим учун бўлса керак, деб ўйлай бошлади.«Даволанишга ётсам, рўзамни адо этолмайман», деди. Кейин, барибир, даволанишга қарор қилди. Сўнг уни уч-тўрт кун кўрмадим.

 Рамазон ойининг иккинчи ўн кунлиги охирланиб бораётган эди. Дугонамни кўриб қолдим. Бармоқларида боғичлар йўқ эди, аммо тирноқлари ҳам жойида эди.«Нима қилдинг?» деб қизиқдим, ҳеч кутмаган ажойиб жавоб олдим. Тавба қилдим, деди у.

 Аввалига ҳазил қиляпти деб ўйладим, аммо у қандай қилиб тавба ҳақида билганини, унинг турли йўллари ҳақида ўқиганини, садақанинг қанчалик муҳим амал эканлиги, асл тиббиёт ҳам диндаҚҚ баён қилинганини айтиб бергач, лол қолдим. Дугонам оддий қиздан бир-икки кунда олимага айланибди, дедим.

 У эса: «Қара, аслида, бу – жуда оддий, гуноҳинг борми – унга каффорот ҳам бор, дардинг борми – унга шифо ҳам бор, уларнинг ҳаммаси Аллоҳдан, Роббимга юзландим, тавба қилдим, кўп истиғфор айтдим, яхши амал сифатида садақани танладим, шифонинг сабабини эса антибиотиклардан қидирдим. Шифокор ҳам хайрон, айтишича, рўзадор одамнинг танасидаги барча зарарлар рўза тутган пайтда қонга чиқар экан ва ўттиз кун давомида, рўза тутиш ҳисобига тана аъзолари фаолияти яхшиланар экан ва қон шу усулда тозаланар экан. Рўзани тарк қилмаганим учун ҳам зарарли моддалар қонимга чиқибди, антибиотиклар эса уларни қондан тозалашга восита бўлибди. Лекин шифокорнинг айтишича, одатда, менинг ҳолатимдаги каби инсонларда антибиотикларнинг ўзи кифоя бўлмас экан. Энди ҳеч ҳам истиғфорни тарк қилмаяпман. Касални даволашдан кўра унинг олдини олмоқлик лозим», деб гапини тугатди.

 Ман эса «Субҳаналлоҳ, Рамазон ойида шифо билан бирга, илм ва ҳикмат топибсан», дедим. Аллоҳга ҳамд бўлсин.

Робия

Мавзуга оид мақолалар
Шанба куни валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон томонидан малика Рима бинти Бандар ибн Султон асСауднинг давоми...

17:34 / 26.02.2019 1667
  Аллоҳ таоло айтади «Эй Набийнинг аёллари Сизлар аёллардан бирортаси каби давоми...

12:34 / 08.12.2016 4187
Асмоъ бинт Зайд алАнсорийя розияллоҳу анҳо Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб.Эй давоми...

00:06 / 29.11.2020 3999
  Муборак Рамазон ойини минг умидлар билан кузатганимиздан сўнг ҳар доимгидек ўзбек тўйҳашамлари авжига давоми...

16:40 / 28.12.2016 3283