Германия элчисининг таъзияси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

[gallery link="file" ids="5653,5652,5650,5649"] Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг таъзия маросимларининг иккинчи кунида Германиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Хёфер-Виссинг Найтхарт ташриф буюрди. Элчи жаноблари Шайх жанобларининг оила аъзоларига ўз ҳамдардлигини билдирар экан: «Бундай олим инсон билан танишиб, суҳбатлашишга муяссар бўлганимдан жуда бахтиёрман. Шайх жаноблари менда жуда яхши таассурот қолдирган эдилар. Шайхнинг вафотлари нафақат сиз – оила аъзоларига, нафақат ўзбек халқига, балки Германияда яшовчи барча мусулмонлар учун катта мусибатдир. Ахир айтадилар-ку: «Олимнинг ўлими – оламнинг ўлимидир». У зот фақатгина олим эмас, балки буюк инсон эдилар. У киши учрашувимиздан сўнг менга бир қанча китобларини бериб юборган эдилар. Бу китоблар энди мен учун бутун умрга эсдалик бўлиб қолди», деб таъкидлади. Элчи жанобларининг бундай илиқ гапларига жавобан Шайх ҳазратларининг рафиқалари  ўз миннатдорчиликларини билдирдилар ва: «Сиз билан бўлган учрашувдан кўтаринки кайфиятда келиб, у кишини Германияга таклиф қилганингизни айтдилар. Шунда мени ҳам олиб боришларини сўраганимда: «Аллоҳ насиб қилса, албатта, бирга борамиз»,  деган эдилар», – дея кўзларига ёш олдилар. Шунда элчи жаноблари ҳамма нарса Аллоҳнинг амри билан бўлишини айтиб: «Энди Шайх жаноблариниг ишларини давом эттириш сизларнинг вазифангиз»,  деб таъкидладилар. Элчи жаноблари  билан бирга Германиянинг дин ишлари бўйича маслаҳатчиси ҳамда  «Hilol-nashr» нашриётига Германиянинг  SES номли ташкилоти томонидан «Малакали ходимлар  ёрдами» дастури доирасида келган иш юритувчи мутахассис  Матиас Хэнке жаноблари ҳам ўз ҳамдардлигини билдириб: «Мен элчи жанобларидан фарқли ўлароқ Шайх жаноблари билан шахсан танишиш бахтига эришмаган бўлсам-да, улар хақида кўп яхши гаплар эшитган эдим. Шайх жаноблари ёзиб қолдирган китобларни бундан кейин ҳам чоп этилишида ўз ҳиссамни қўшиб, ҳамкорлик қилиш ниятим бор», деди. Суҳбат сўнгида Шайх жанобларининг ўғиллари Исмоил Муҳаммад Юсуф қиблагоҳларини «Расулуллоҳга чин меросхўр олим  ва бутун мусулмон умматига ўрнак бўладиган зот эдилар», дея хотирладилар. Сўнгра келган меҳмонларга ўз ташаккурларини изҳор қилиб, уларнинг ташрифи оила аъзолари учун катта далда эканини айтдилар ва албатта, оталарининг ишлари давом этишини таъкидладилар.  

muslimaat.uz

Мавзуга оид мақолалар
 Рашк   бу неъматми ёки иллат     Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Набий соллаллоҳу алайҳи давоми...

22:38 / 19.03.2017 5951
Қуръони Карим Аллоҳ таоло томонидан ўз Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга туширилган ваҳий бўлиб, у Зотдан давоми...

15:59 / 01.12.2016 6325
25   « , , , , , , ». . Йигирма бешинчи давоми...

21:10 / 30.05.2018 4417
islom.uz порталининг 10 йиллиги

13:35 / 20.11.2014 4351