Рамазон фазилатлари 25-26 ҳадис
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

25

 عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ، قَالَ: «رَقِيَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الْمِنْبَرَ، فَرَقِيَ الْمَرْقَاةَ الأُولَى , فَقَالَ: آمِينَ، ثُمَّ رَقِيَ الثَّانِيَةَ وَقَالَ: آمِينَ، وَرَقِيَ الثَّالِثَةَ، وَقَالَ: آمِينَ، ثُمَّ نَزَلَ، فَقُلْنَا: يَا رَسُولَ اللَّهِ، إِنَّكَ رَقِيتَ الْمِنْبَرَ فَقُلْتَ: آمِينَ ثَلاثًا، فَقَالَ: " نَعَمْ، رَقِيتُ أَوَّلَ مَرْقَاةٍ، فَأَتَانِي جِبْرِيلُ عَلَيْهِ السَّلامُ فَقَالَ: يَا مُحَمَّدُ , مَنْ ذُكِرْتَ عِنْدَهُ فَلَمْ يُصَلِّ عَلَيْكَ أَبْعَدَهُ اللَّهُ وَأَسْحَقَهُ، قُلْ: آمِينَ، فَقُلْتُ: آمِينَ، ثُمَّ رَقِيتُ الثَّانِيَةَ، فَأَتَانِي جِبْرِيلُ عَلَيْهِ السَّلامُ فَقَالَ: يَا مُحَمَّدُ , مَنْ أَدْرَكَ شَهْرَ رَمَضَانَ فَلَمْ يُغْفَرْ لَهُ أَبْعَدَهُ اللَّهُ وَأَسْحَقَهُ، قُلْ: آمِينَ، فَقُلْتُ: آمِينَ، ثُمَّ رَقِيتُ الثَّالِثَةَ , فَأَتَانِي جِبْرِيلُ عَلَيْهِ السَّلامُ، فَقَالَ: مَنْ أَدْرَكَ أَبَوَيْهِ أَوْ أَحَدَهُمَا فَلَمْ يَدْخُلِ الْجَنَّةَ أَوْ قَالَ: لَمْ يُغْفَرْ لَهُ، قَالَ سُلَيْمَانُ: الشَّكُّ مِنِّي , أَبْعَدَهُ اللَّهُ وَأَسْحَقَهُ، قُلْ: آمِينَ , فَقُلْتُ: آمِينَ».

رواية أخرى للحديث السابق.

Йигирма бешинчи ҳадис:

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам минбарга кўтарилдилар. Биринчи зинага щкўтарилдилар ва: «Омин», дедилар. Кейин иккинчисига кўтарилиб: «Омин», дедилар. Кейин учинчисига кўтарилиб: «Омин», дедилар. Кейин тик туриб, ўтирдилар.  «Эй Аллоҳнинг Расули, сиз минбарга кўтрилиб, уч марта «омин» дедингизадедик. Узот: «Ҳа. Биринчи зинага кўтарилган эдим, Жаброил алайҳиссалом олдимга келиб: «Эй Муҳаммад, кимнинг олдида сиз зикр қилинсангизу, сизга салавот айтмаса, Аллоҳ уни узоқ қилсин, даф қилсин! «Омин!» денг», деди, «Омин», дедим. Кейин иккинчисига кўтарилган эдим, Жаброил алайҳиссалом олдимга келиб: «Эй Муҳаммад, «Ким Рамазон ойини топсаю, мағфират қилинмаса, Аллоҳ уни узоқ қилсин, даф қилсин! «Омин!» денг», деди, «Омин», дедим». Кейин учинчисига кўтарилдим. Жаброил алайҳиссалом олдимга келиб: «Ким отаонаси ёки улардан бирини топсаю, жаннатга кира олмаса, –Сулаймон: «Ёки «мағфират қилинмаса» дедилар, иккиланиш мендан», дейди – Аллоҳ уни узоқ қилсин, даф қилсин! «Омин!» денг», деди, «Омин», дедим», дедилар».

Олдинги ҳадиснинг бошқа бир ривояти

26

عَنْ كَعْبٍ، قَالَ: «إِنَّ اللَّهَ قَالَ: يَا مُوسَى بْنَ عِمْرَانَ، إِنِّي افْتَرَضْتُ الصِّيَامَ عَلَى عِبَادِي، وَهُوَ شَهْرُ رَمَضَانَ. يَا مُوسَى بْنَ عِمْرَانَ، إِنَّهُ مَنْ وَافَى يَوْمَ الْقِيَامَةِ وَفِي صَحِيفَتِهِ عَشْرُ رَمَضَانَ فَهُوَ مِنَ الْمُخْبِتِينَ، وَمَنْ وَافَى بِعِشْرِينَ رَمَضَانَ فَهُوَ مِنَ الأَبْرَارِ، وَمَنْ وَافَى بِثَلاثِينَ رَمَضَانَ فَهُوَ مِنْ أَفْضَلِ الشُّهَدَاءِ عِنْدِي. يَا مُوسَى بْنَ عِمْرَانَ، إِنِّي أَمَرْتُ حَمَلَةَ عَرْشِي أَنْ يُمْسِكُوا عَنِ الْعِبَادَةِ إِذَا دَخَلَ شَهْرُ رَمَضَانَ، وَإِنَّ كُلَّ مَا دَعَى صَائِمُو رَمَضَانَ أَنْ يَقُولُوا: آمِينَ، فَإِنِّي آلَيْتُ عَلَى نَفْسِى أَنْ لا أَرُدَّ دَعْوَةَ صَائِمِي شَهْرَ رَمَضَانَ، يَا مُوسَى، إِنِّي أُلْهِمُ فِي شَهْرِ رَمَضَانَ السَّمَوَاتِ , وَالأَرْضَ , وَالْجِبَالَ , وَالشَّجَرَ , وَالدَّوَابَّ , أَنْ يَسْتَغْفِرُوا لِصَائِمِي رَمَضَانَ».

موقوف على كعب الأحبار. 

Йигирма олтинчи ҳадис:

«Каъбдан ривоят қилинади:

«Аллоҳ таоло шундай деди: «Эй Имрон ўғли Мусо, Мен бандаларимга рўзани фарз қилдим, у Рамазон ойи. Ким қиёмат куни саҳифасида ўнта Рамазон билан келса, у хоксорлардандир. Ким йигирмата Рамазон билан келса, у эзгулардандир. Ким ўттизта Рамазон билан келса, у ҳузуримда энг афзал шаҳидлардандир.

Эй Имрон ўғли Мусо, Мен Аршимни кўтариб турган фаришталарни Рамазон кирганда ибодатдан тўхташларини ва Рамазон рўзадорлари ҳар дуо қилганда «Омин» деб туришларини буюраман. Мен Ўзимга Рамазон рўзадорларининг дуоларини қайтармасликка онт ичдим. Эй Мусо, Мен Рамазон ойида осмонлар, ер, тоғлар, дарахтлару жонзотларга Рамазон рўзадорлари учун мағфират сўрашларини илҳом қиламан».

Хабар Каъб Аҳборга мансуб.

Мавзуга оид мақолалар
Дунёга неча минг олимлар келди, Барчаси Худонинг хизматин қилди, Лек Сиздек олимни кўрмаган давоми...

20:00 / 05.02.2017 6840
Бу ҳодиса бир неча йил аввал эрта кузда содир бўлган эди... Бу дунёда мусулмон учун ҳар он, ҳар нафас синовга давоми...

11:07 / 01.12.2016 2744
        Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Китобида икки оят бор, унда бугунги кундаги мусулмонларнинг давоми...

09:16 / 28.02.2017 5021
Қора қорағат Смородинадан тайёрланадиган консервалар Қора қорағат меваси С, В1, РР витаминларига ва давоми...

13:14 / 29.11.2016 6761