У сизларга ваъз қилур. Шоядки, эсласангиз
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Албатта, Аллоҳ адолатга, эҳсонга, қариндошларга яхшилик қилишга амр этадир ва фаҳшу мункар (ишлардан)ҳамда зулмкорликдан қайтарур. У сизларга ваъз қилур. Шоядки, эсласангиз.

(Наҳл сураси, 90-оят)

«Муфассирлар шоҳи» лақабини олган Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда у киши: «Қуръондаги энг жамловчи оят шу оятдир. Эргашиладиган яхшиликни ҳам, четланиши лозим бўлган ёмонликни ҳам жамлаб зикр қилган», деганлар.

Албатта, Аллоҳ:

«Адолатга»амр этади.

Аллоҳ буюрган адолат – исломий мутлоқ адолатдир. Бу адолатга кўра, ҳар бир шахс, жамоат ва ҳар бир қавмга одилона муомалада бўлинади. Унда ҳавойи нафсга, дўстлик ёки душманликка, насабга, қудачилик ёки қариндошликка, бойлик ёки камбағалликка, кучлилик ёки заифликка қараб муомала қилинмайди. Ҳамма учун ўлчов бир.

«Эҳсонга»амр этади.

Эҳсон сўзи яхшилик қилиш маъносини англатади. Исломда эҳсоннинг эшиги кенг очилган. Қатъий адолат юзасидан ҳукм чиққандан сўнг биров яхшилик қилиш ниятида ўз ҳақидан кечиб, бошқага бериши мумкин. Кимки ёр-биродарлари ёки бошқа инсонларга яхшилик қилса, жуда яхши, савоблари кўпайтириб берилади.

«...қариндошларга яхшилик қилишга амр этадир...»

Бошқаларга яхшилик қилиш ичида, айниқса, қариндошларга яхшилик этиш алоҳида ўрин тутади.Чунки уларнинг ҳам қариндошлик, ҳам инсонлик ҳақлари бор.

«...ва фаҳшу мункар(ишлардан)ҳамда зулмкорликдан қайтарур.»

«Фаҳш»сўзининг луғавий маъноси ҳаддан ошишликдир. Лекин урфда кишилар номусига тааллуқли жиноятлар тушунилади.

«Мункар» деганда, инсоннинг соф табиати инкор қиладиган ишлар кўзда тутилади. Буни, албатта, шариат ҳам инкор этади.

«Зулмкорлик» эса ҳаққа тажовуз қилиш ва адолатни бузишдир.

Шу нарсалар ила:

«У сизларга ваъз қилур. Шоядки, эсласангиз».

Дарҳақиқат, булар эслашга арзигулик ваъз-насиҳатдир.

Мавзуга оид мақолалар
gallery linkfile ids4904,4903,4881,4910,4922 Кеча «islom.uz» порталида Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлидларига давоми...

11:06 / 01.02.2017 7505
19 « » « » « » , . . « ..». Ўн тўққизинчи ҳадис Абу Ҳурайра давоми...

22:36 / 27.05.2018 4460
  «Сутра» деганда намозхоннинг олдидан бирор нарса ўтмаслиги учун қўйилган тўсиқ тушунилади. Девор, устун, давоми...

12:06 / 18.05.2017 4164
Бас, Биз унинг дуосини ижобат қилдик. Унга ғамдан нажот бердик. Мўминларга шундай нажот берурмиз. Анбиё, давоми...

06:33 / 28.12.2016 3386