Сизларни Аллоҳнинг Ўзи кечирсин.....
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир одам бўлган экан. Юзи хунук, кўрган киши учун ёқимсиз кўринишга эга экан. Шу боис бу одам кўпчиликка қўшила олмас, ўзи ёлғиз яшаркан. Бунинг устига жуда қашшоқ экан. Шу боис кийим-боши ҳам ҳаминқадар, эгнига либосини ҳам ўзи эплаб тикиб олар экан. Кийимлари ҳам жулдур матолардан бўлиб, озғин баданига осилиб тураркан. Бош кийими эса қўй терисидан бўлиб, жуда бесўнақай ва катта экан.  Бу одам шаҳарма-шаҳар юриб, юрт кезибди. Сафари чоғида бир катта шаҳарга кириб келибди. Шаҳарликлар ҳалиги мусофир кишини кўриб, қўлларини бигиз қилиб кўрсатиб ошкора кулиб, масхара қилиша бошлабди. «Анави бадбашарани кўриб қўйинглар, афти-ангори одамни кўнглини оздиради-я, бошидаги қалпоғини айтмайсизми, бирам кулгилики....», дея роса камситишибди. Ҳалиги одам эса хотиржам равишда атрофидаги одамларга юзланибди-да, юмшоқлик ва ажиб қалб ҳаловати билан дебди: «Ассалому алайкум! Билингки, устимдаги либосимни тиккан ўзимман, шунинг учун мени таҳқирлаганингиз учун сизларни кечирдим. Лекин Менинг танамга, баданимга келсак, уни яратган Аллоҳ. Ўзи кечирсин Сизларни...».
Мавзуга оид мақолалар
Дуо Аллоҳ таолога энг маҳбуб, энг карамли нарсадир. У зот дуони яхшилик ато этиш, ёмонликни даф қилиш учун давоми...

21:00 / 22.09.2019 32624
Олдинга Рамазон машъаласини кўтариб юришРамазон ойи ўтди. Қуръонларимиз ёпилди. Масжидларимиз бўшади. Яна давоми...

20:41 / 18.05.2021 6339
embedhttpswww.youtube.comwatchvNy3SG2AchMembed

22:29 / 08.06.2017 3584
Мисс К. «I Got It Covered» лойиҳасида ҳижобга кириши унинг дунёқарашини қандай ўзгартириб юборгани ҳақида айтиб давоми...

06:13 / 26.01.2017 5454