...Қалбларимиз сен даъват қилаётган нарсадан ғилофлардадир...
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

Улар: «Қалбларимиз сен даъват қилаётган нарсадан ғилофлардадир, қулоқларимизда оғирлик бор, сен билан бизнинг орамизда эса парда бор. Бас, сен амалингни қилавер, биз ҳам, албатта, ўз амалимизни қилгувчилармиз», дедилар.

(Фуссилат сураси, 5 оят)

Бу оятда мушрикларнинг Қуръони Карим ва Ислом даъватига муносабатлари ажойиб бир услуб билан баён қилинмоқда. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга айтган гаплари ўз тилларидан нақл этилмоқда. Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга Аллоҳ таолонинг оятларини ўқиб берганларида, уларни ҳақ дин Исломга чақирганларида, улар бу улкан ҳақиқатдан юз ўгирдилар, уни эшитмадилар ва бу ҳолатларини қуйидаги сўзлар билан изоҳладилар:

«Қалбларимиз сен даъват қилаётган нарсадан ғилофлардадир...»

Эй Муҳаммад, сен бизни чақираётган Қуръонга, Ислом даъватига келганда, бизнинг қалбларимиз бир эмас, бир неча ғилофларга ўралиб қолади. Шунинг учун ҳам, ундан ҳеч таъсирланмайди.

«...қулоқларимизда оғирлик бор...»

Эй Муҳаммад, сенинг даъватингга нисбатан қулоқларимизда оғирлик бор. Уни мутлақо эшитмаймиз. Бошқа нарсаларни эса яхши эшитамиз.

«...сен билан бизнинг орамизда эса парда бор.»

Эй Муҳаммад, сен билан бизнинг орамизда парда – тўсиқ бор, ундан ҳеч қаёққа ўтиб бўлмайди. Сен биз томонга ўтиб бизга таъсирингни ўтказа олмайсан, биз сен томонга ўтиб сендан таъсирланмаймиз.

«Бас, сен амалингни қилавер, биз ҳам, албатта, ўз амалимизни қилгувчилармиз.»

Биз билан мутлақо ишинг бўлмасин. Хулоса қилиб айтганда, биздан, умуман, умидингни узавер, барибир, сенинг даъватингни қабул қилмаймиз, дедилар.

Мавзуга оид мақолалар
 Бугун 4 ноябрь куни Москва шаҳрида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги Мусулмонлар давоми...

18:21 / 04.11.2019 3085
   Мен сизга мақоланинг учинчи қисмини етказаётган бир пайтимда аллақачон ижтимоий тармоқдаги профилимни, давоми...

11:39 / 01.03.2017 5858
Зулҳижжа ойининг ўн кунлигида қилиниши маҳбуб бўлган амаллар Фарз намозларини жамоат билан ўқишга ва давоми...

22:01 / 01.01.2017 4627
Ислом дунёсида  катта йўқотиш, Мўминлар бошида аламли ёзиқ. Аллоҳ ҳузурига кетдилар шошиб, Ҳурматли давоми...

10:30 / 05.02.2017 6726