Херсонда масжид қурилади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Херсон (Украина) шаҳар кенгаши Ислом маданий маркази қурилиши учун вилоят мусулмонлари жамоасига ер ажратиш борасида қарор лойиҳасини қараб чиқмоқда. Бу ҳақда Херсон шаҳар ҳокимиятининг саноат, инфраструктура, транспорт бўйича Херсон шаҳар кенгашининг комиссия мажлисида ҳокимиятнинг ер бошқармаси бошлиғи Рубен Степанян эълон қилди.

«Лойиҳа қарорини тайёрлаш жараёни давомида биз бошқа шаҳарларнинг шунга хос бўлган тажрибаларини ўрганиб чиқдик. Мусулмонлар нафақат батартиб, аниқ-пухта қурадилар, балки яна атрофдаги ҳудудларни ҳам яхшилаб ободонлаштирадилар. Ўйлайманки, 28 февралда бўлиб ўтадиган сессияда шаҳар кенгаши томонидан қўллаб- қувватланса керак, чунки Херсонда турли диний, конфессионал бинолар бор, лекин мусулмонларда  бундай бино йўқ», деб таъкидлади Рубен Степанян.

«islam.ru»дан олинди. Муслима Робиъа

Мавзуга оид мақолалар
Эр хотинга бериши лозим бўлган маҳрни, у қанча бўлишидан қатъи назар, тўла бериши керак. Маҳр танҳо давоми...

22:27 / 19.02.2023 4080
embedhttpswww.youtube.comwatchvkWpfMSgXhd4embed

12:07 / 17.05.2017 6268
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга Исро кечасида эллик вақт давоми...

10:51 / 14.11.2016 5146