Ҳидоят Аллоҳдандир
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жек Бастон 1970 йилнинг 31 августида Калифорниянинг Окланд шаҳрида туғилган. У дастлабки таълимни Окланддаги христианлик ва ижтимоий таълим муассасасида олди. Сўнгра Миссури штатининг Лексингтон шаҳридаги Вентворс Ҳарбий Академияси қошидаги ўспиринлар мактабида таҳсил олди. Олий таълимни Невадада олгач, Жек яна ўзи туғилган Окланд шаҳрига қайтиб келди.

Ана шу кунларда унинг ҳаёти ёмон томонга ўзгара бошлади. Унинг ота-онаси диндор одамлар бўлишига қарамасдан, Жек ёмон дўстлар орттира бошлади ва бунинг оқибатида наркотик моддалар савдоси билан шуғулланишни бошлади. 1991 йилнинг май ойида Жак Бастонга тўда аъзоларининг бири томонидан суиқасд уюштирилди. Бир ўқ унинг тиззасини жароҳатлади ва яна бир ўқ унинг кўкрак қафаси ичига 9 мм ёриб кирди. Шифохонада даволаниб юрган вақтида Жекнинг мусулмон танишларидан бири уни кўришга келди ва унга ҳадя сифатида Қуръон китобини тақдим қилди. Қуръонни ўқир экан, Жекнинг қалбида қандайдир ўзгача ҳислар куртак ота бошлади. Жек ўтган ҳаётини сарҳисоб қилар, яшашдан мақсади нима эканлигини таҳлил қилишга ҳаракат қиларди. У наркотиклар олди-бердиси унинг ҳаётининг бир қисмига айланиб улгурганлигини ҳис қилар ва бу йўлдан қутулиш чораларини ўзича ўйлар эди. Шифохонадан даволаниб чиққач, Жек масжидга қатнай бошлади. У Жума намозларига мунтазам равишда қатнарди. Оз вақт ичида намоз ўқиш қоидаларини ҳам ўрганиб олди. Шунга қарамасдан, Жек ҳали Исломни тўлиқ қабул қилмаган эди. Ҳар ҳолда унинг қалбида иймон нишоналари пайдо бўлган бўлса-да, намоз ўқишни ўрганиб олишда олган жароҳатлари бироз қийинчилик туғдираётгани ва намозни мукаммал ўқий олмаётганлиги боис ўзини мукаммал мусулмон. деб ҳисобламасди. Унинг Тошир исмли мусулмон дўстларидан яна бири унга Ислом ва Охират ҳақида гапириб берарди. Унга бу дунё вақтинчалик эканлигини, бу берилган қисқагина умрда инсон фақат яхши амалларни қилиши кераклигини тушунтирарди. Жек қалбан ўзининг мусулмон эканлигини ва Ислом ҳақ дин эканлигини ҳис қила бошлади. Лекин наркотиклар унинг ҳаёт тарзига сингиб кетганлиги боис мусулмон бўлишга қандайдир бир тўсиқ бордек туюлаверарди. У наркотиклардан буткул воз кечгач, Исломни қабул қиламан, деб ўзини ишонтирарди. Жек ўзида нафс ва иймон кураш олиб бораётганлигини ҳис қиларди. Шунингдек, Жек бу бўлаётган воқеалар шунчаки тасодиф эмаслигини, унга суиқасд уюштирилиши, унинг тирик қолиши, дўстларининг унга мусулмончилик ҳақида гапириб бериши, аслида, ўз-ўзидан эмас, балки Буюк Яратувчининг ҳикмати билан содир бўлаётганлигини, Меҳрибон Аллоҳ унга ўзини ўнглаб олиш учун яна бир имкон берганлигини ҳис қиларди. Жек 1992 йилда Де Жанна Жексон билан турмуш қурди. Тез орада ўғил фарзандли ҳам бўлишди. Фарзандли бўлгач, Жек ўз олдига буюк мақсадларни қўйди. Жек хотини билан Исломни муҳокама қиларди ва унга бу динга нега бунчалик ишонишини айтиб берарди. Жек ҳеч қачон черков таълимотидаги муқаддас учликка ишонмаганлигини ва фарзандларини ҳам бунга ишонишларини хоҳламаслигини айтарди. Жек намозларини масжидда ўқиб юрганига қарамасдан, у ўзини Ислом миллатидан деб ҳисобламасди, чунки у мукаммал инсон бўлишни ва қандай қилиб бўлмаси,н наркотиклардан воз кечишни ният қиларди. 1993 йилнинг 8 январь Жума кунида у Окланд шаҳридаги масжидлардан бирига Жума намозини ўқиш учун келди. Намозни ўқигач, ҳеч ким билан кўришмасдан уйига кетди. Тошир намоздан чиққач, Жекнинг уйига борди. Жекнинг уйида ундан ташқари яна уч киши бор эди. Тошир уларга яна дунё ва охират ҳақида насиҳат қилар, унинг қалбида жонланаётган иймон унинг ҳаёт тарзига ҳам таъсир этиб, ёмон амаллардан воз кечишига сабабчи бўлишидан умидвор эди. Тошир бир кунмас бир кун ҳар бир инсон Аллоҳга яккама-якка юзланишини ва қилган ҳар бир амали учун ҳисоб бериши кераклигини унга тушунтирарди. Шунингдек, инсоннинг тақдири, унинг қачон вафот этиши аллақачон Аллоҳга маълум эканлигини, инсон қаерда, қай ҳолатда бўлмасин, хоҳ кутилган, хоҳ тасодифий бўлмасин, ўлим. албатта, унга етажагини тушунтирарди. Бу гаплар Жек ва ўша ердаги уч кишининг юрак-юракларигача етиб борди. Улар ҳам Исломни ҳақ дин эканлигини тан олишди ва бунинг исботи сифатида иймон калимасини биргаликда қайтаришди: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад унинг бандаси ва Расулидир». Қолган уч киши ҳам ўзларига муносиб исломий исм танлашди. Терри исмли киши Али исмини, Эрик эса Ҳасан исмини, Рудний эса Ҳаким исмини танлашди. Сўнгра дўстлари Жекдан Исломни қабул қилишдан уни нима тўсаётганини сўрашди. Жек Исломни қабул қилишга тайёр эканлигини билдирди. Жек доим табассум қилиб юрганлиги боис, унга «бахтиёр, хурсанд» маъноларини англатувчи Саид исмини танлашди. Жек Бастон ўзига Саид Муҳаммад исмини танлади ва ўзининг тўлиқ Исломни қабул қилганлигини айтди. Саид ҳаётини буткул ўзгартиришга, наркотиклардан, ёмон амаллардан, ёмон хотиралардан воз кечишга, эндиги ҳаётини фақат Ислом билан яшашга, яхши ва эзгу амаллар қилишга аҳд қилди. Эртаси куни, яъни 1993 йилнинг 9 январь кунида Саид Муҳаммад Калифорниянинг Ричмонд шаҳрида отиб кетилди ва исломий одат бўйича дафн қилинди. Ўзининг таъбири билан айтганда, мукаммал мусулмон сифатида атиги бир кун бўлса-да яшашга улгурди. Аллоҳу Акбар!

The Islamic Bulletin  сайтидан олинди.

Инглиз тилидан Иброҳим Муҳаммад таржимаси, 2013

Мавзуга оид мақолалар
Бугун «Muslimaat.uz» сайтида «1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни»га бағишланган «Фарзандлар жаннат давоми...

11:26 / 25.01.2017 3967
Аллоҳ розилиги учун тутиладиган хоҳ Рамазон рўзаси бўлсин, хоҳ нафл рўза бўлсин, иккаласи улкан ибодатдир. давоми...

19:32 / 25.12.2016 3391
Қуёш ҳар кун чиқса ҳам, Тунлар ой тўлишса ҳам, Зулмат йўқолмас бирдам Чорасиз қолдик, эй воҳ, Сиз йўқсиз, давоми...

12:08 / 21.01.2017 12013
24.Савол Муҳаммад соллалллоҳу алайҳи васалламнинг оналари Оминанинг вафотидан кейин боболари давоми...

16:10 / 30.11.2017 2687