НЕГА РАМАЗОНГА МУШТОҚ БЎЛИШИМИЗ КЕРАК?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Энди, савол: нега Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам

«муборак Рамазон ойи келса ва унга етишиш насиб қилса»,

деган умид билан уни муштоқ бўлиб кутяптилар? Сабаби, Аллоҳ таоло Рамазонни Ўзининг ойи қилган. Биз нарса-ҳодисаларнинг зоҳиринигина кўрамиз (аслиятидан бехабармиз).


Рамазон хусусида билган-ўйлаганларимиз ҳам зоҳирийдир. Уни фақат рўза ойи деб биламиз. Унда кундузи еб-ичилмайди, кечаси таровеҳлар ўқилади, деб биламиз. Бўлди, шу холос. Бу гаплар ҳам тўғри, лекин шунинг ўзи билан иш тугамайди. Балки, рўза бўлсин, таровеҳлар бўлсин ёки муборак Рамазоннинг бошқа бир ибодати бўлсин барча-барчаси бошқа бир улкан нарсанинг аломатидир. У ҳам бўлса, Аллоҳ таоло бу ойни Ўзининг ойи қилганидир. Одамлар ўн бир ой мол-дунёнинг югур-югурлари ила машғул бўладилар ва Аллоҳдан узоқлашадилар, дунё ишларига ўралашиб қоладилар, ғафлатга мубтало бўладилар. Шундай бир пайтда Аллоҳ бизга бир ойгина Илоҳий даргоҳга яқин бўлиши, ғубору доғлардан ҳаётини, борлиғини, қалбини поклаб олиши учун баракотларга бурканган ойни - Ўзининг ойини ато этади. Раббимиздан жуда узоқлашган, дунёнинг юмушларига ўралашиб қолган эдик. Ўйимиз, фикримиз, хаёлимиз, амалу феълларимиз барчаси дунёнинг ташвишлари ила банд бўлиб, бандалик мақомимиз йўқолаёзган эди. Ана шундай беҳузур бир пайтда Оламлар Рабби бизга саодат ойини ато этмоқда. Энди, биз бу ой сари ошиқиб, шавқ ила кутиб олмоғимиз, уни бекаму кўст ўтказиш учун бор вужудимиз билан ҳаракат қилмоғимиз лозим. Шундагина бизда Аллоҳга қурбат ҳосил бўлади. Шу ойда қурбат ҳосил бўлмаса, бошқа ойларда жуда душвор. Чунки бу ой Унинг ойидир.


Муфтий Муҳаммад Тақий Усмонийнинг

«РАМАЗОННИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗАМИЗ?»

китобидан.


Манба
Мавзуга оид мақолалар
Ойижон, мен, албатта, бу йил рўза тутаман, деди. Жамол ўз онасига Рамазондан бир кун олдин. Сен эндигина 6 га давоми...

18:28 / 28.12.2016 2952
САВОЛ Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари Менинг бир дўстим 6 ойдан бери рафиқаси билан яшамайди. Барча давоми...

18:11 / 16.10.2016 3284
Биз Muslimaat.uz ходим ва ходималари «Islom.uz» портали ходимлари Озод Мунавварга ва оила аъзоларига холаларининг давоми...

05:43 / 13.12.2016 2759
смартфонларга қарамликbull Сиз ҳар тонгда уйқудан уйғонибоқ телефонингизни қидирасизмиАгар шундай бўлса, давоми...

21:39 / 19-yanvar 4567