Рамазон ойининг биринчи куни 2024 йил 11 март душанба кунига тўғри келади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўтган ҳафтада Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Озарбайжон каби туркий давлатлар Фатво ҳайъатларининг онлайн мажлиси бўлиб ўтди.


Йиғилишда уламолар ва соҳа мутахассислари томонидан Рамазон ойи ҳилолини кузатиш бўйича қилинаётган ишлар, фалакий ҳисоб-китоблар, астрономик маълумотлар атрофлича таҳлил қилинди. Шунингдек, дунёдаги йирик фатво идоралари ва нуфузли астрономия институтлари ахборотлари батафсил кўриб чиқилди.


 Туркий давлатлар уламолари фиқҳий қоидаларга таянган ҳолда фалакий ҳисоб-китоб ва астрономик кузатувларни эътиборга олиб, ҳижрий 1445 йил Рамазон ойининг биринчи куни милодий 2024 йил 11 март, душанба кунига тўғри келиши ҳақида якдил фикрга келдилар.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати


Манба
Мавзуга оид мақолалар
Германия пойтахти Берлин шаҳрида янги туғилган чақалоқлар учун энг кўп қўйилган исм Муҳаммадrdquo исми давоми...

00:33 / 18.05.2020 4874
Ассалому алайкум, қадрли опасингилларСизларга маълумки, ҳижрий 1441 йил муҳаррам ойида сайтимизда тўрт давоми...

08:43 / 11.08.2020 4323
Саҳарлик ва ифторлик дуолари Эслатма, юртимиз ҳудудларида вақтлар Тошкент вақтига нисбатан тафовут давоми...

01:34 / 07.03.2024 4812
Америкалик муслима сиёсатчи Нида Aллам округ комиссарлиги учун аёллар кенгашидаги ҳамкасблари билан давоми...

02:50 / 17.12.2020 3193