Муслима қиз қандай йигитга турмушга чиқмаслиги керак?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Одатда, турмуш қуришда талаблар ва шартлар асосан келин номзоддан ахтарилади. Куёв номзоднинг тушуми ва яшашга имконияти бўлса бас. Ваҳолангки, оилада қиз-йигит иккиси бир қушнинг қаноти кабидир. Бир қаноти касал ёки нуқсонли бўлса, иккинчиси қанчалик соғ бўлмасин, бундай қуш барибир учишга ярамайди. Қуйида муслима опа-сингилларимизга қандай йигитларга турмушга чиқмасликлари кераклиги баён қилинган.


Марҳамат, булар билан танишиб ўзингизга хулоса чиқаринг:


 Намозларга бефарқ бўлган  йигитга турмушга чиқма!

Ота-онасига оқ бўлган йигитга турмушга чиқма!

 Аёлларга ҳатто номаҳрам қариндошларига ҳам ҳазил-ҳузул қиладиган йигитга турмушга чиқма!

Оғзи шалоқ, ҳатто ҳазиллашиб ҳам сўкинадиган йигитга турмушга чиқма!

Мусулмонларнинг ғамини қилмайдиган, ҳамма нарсадан четда юрадиган йигитга турмушга чиқма!

Бахил йигитга турмушга чиқма!

Динининг ва эътиқодининг асосларини билмайдиган йигитга турмушга чиқма!

(Билганига) амал қилмайдиган ва амал қилай деб ҳаракат ҳам қилмайдиган йигитга турмушга чиқма!

 Сени Аллоҳнинг ибодатига бошламайдиган йигитга турмушга чиқма!

Унаштирилганда нималар қилиш-қилмаслик кераклигини билмайдиган, билишга урунмайдиган йигитга турмушга чиқма!

Уйдан ташқарига чиққанингда сенинг нима кияётганинг билан иши бўлмайдиган, рашксиз йигитга турмушга чиқма!

 Мусулмон куёвнинг масъулиятларини билмайдиган, фақатгина ўз ҳақ-ҳуқуқларини биладиган йигитга турмушга чиқма!

 Тунни қоим қилиш борасида (таҳажжуд, таровеҳ намозлари ҳақида) ҳеч нарса билмайдиган йигитга турмушга чиқма!

 Кашанда йигитга турмушга чиқма!

 Сени уйда ёлғиз қолдириб, доим сафарда юрадиган йигитга турмушга чиқма!

 Тез ғазабланадиган йигитга АСЛО турмушга чиқма!

Солиҳ йигитни топмагунингча турмушга чиқма!


 Араб тилидан Абдуллоҳ Раҳим таржимаси

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Руҳий бузилишлар ndash бу ташқи ва ички омиллар таъсирида бош мия фаолиятини бузилиши бўлиб, кўп ҳолларда улар давоми...

21:47 / 07.06.2023 1292
Уйқу ҳаётий заруратдир. У бизнинг танамиз ва миямиз ўсиш жараёни ва биологик ритмларни тартибга солишдан давоми...

21:44 / 19.03.2023 1572
Инсон қуйидаги сабабларга кўра тез чарчайди организм учун етарли миқдорда сув ичмаслик яхши нонушта давоми...

21:33 / 04.06.2023 1255
1. Жинсий етилиш. Ташқи таъсирлар дугоналари ёки оммавий ахборот воситалари таъсирида қизлар жозибалироқ давоми...

18:21 / 19.10.2022 2879