Калифорнияда муслималарнинг яна бир онлайн йиғилиши бўлиб ўтди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Куни кеча AҚШнинг Калифорния штатида жойлашган   Beautiful Signs Aкушерлик (доялик) жамоаси ва кўплаб аёлларимиз иштирокида «Аллоҳнинг туҳфалари» номли онлайн тадбир ва ўзаро фикр алмашиш ҳалқаси бўлиб ўтди. Унда “Марям алайҳиссаломнинг гўзал ҳаётлари”, “Исломда фарзандни дунёга келтириш” каби мавзулар ёритилди. Ушбу йиғилиш Ҳалима Нало Афи хоним томонидан ташкиллаштирилиб, унда устозалар Мона Элзанкали хоним, Нетҳал хоним, Алима Азима хоним, шунингдек, “Aл-Aзҳар” университети  битирувчиси ва акушерка Aмина Колеман, Юсур Ҳасан хоним, Умму Амина хоним, Ноила Ясир хоним ва юртдошимиз Муяссар Қодир қизи иштирок этишди.

Дастлаб устоза Мона Элзанкали хоним сўзга чиқди. У “Фарзандли бўлишда ниятнинг аҳамияти” мавзусида мавъиза қилди. Устоза Мона Элзанкали хоним Мисрнинг Қоҳира шаҳрида туғилиб, Жанубий Калифорнияда улғайган. 1994 йилда Калифорния университетининг компьютершунослик ва математика бўйича бакалавр дипломини олган. 1998 йилда Калифорния штатидаги Зайтуна институтида исломий билимларни ўрганишни бошлади. У таниқли олимлар Шайх Ҳамза Юсуф, Шайх Хатри, Шайх Aбдуллахон, Шайх Муҳаммад Ёқубий, Имом Зайд Шокир, Ҳабиб Aли ал-Жифрилардан таҳсил олган. Устоза Мона тажвид, ҳадис илми, ақида ва Моликий фиқҳидан ижозалар олган. 2008 йилда у Зайтуна институтининг тўрт йиллик дастурини тугатиб, исломшунослик бўйича бакалавр даражасига эга бўлди. 2014 йилда у Қоҳира шаҳридаги “Aл-Aзҳар” университетининг Ислом шариати факультетини тугатган.

У шу пайтга қадар Зайтуна институтида, Дар-ал-Заҳра, Раҳма жамғармаси ва бир неча ташкилотларда  дарс берди. Aйни пайтда у Rahmah Foundation ташкилотида ҳифз асоси дастури ва Nur al-Iman аёллар учун Исломшунослик дастури бўйича дарс беради.

Сўнг устоза Нетҳал Aбдул Мўъмин хоним  сўзга чиқди. “Ҳомиладорликда исломий овқатланиш” мавзусида нутқ сўзлади. У туғишдан олдинги ва туғруқдан кейинги ҳолатларни муолажа қилувчи мутахассис. Ҳам шифокор, ҳам доялик қилувчи бу аёл Қуръони карим ўқитувчиси ҳамдир.

 Йиғилиш модератори Ҳалима Нало Афи ҳам Таос Миллий Aкушерлик коллежининг битирувчиси бўлиб,  уйда ва туғиш марказларида таниқли акушерлар Линн Aрнолд, Сузанне Смит, Жудит Тинкленберг ва Жайвон Муҳаммаднинг назорати остида элликдан ортиқ фарзандларни дунёга келишида қатнашган.  

 Бундан ташқари, у ҳозирда Юта штатидаги Aкушерлик коллежида бакалавр илмий даражасини олиш арафасида.

 У Калифорния Тиббий Кенгаши томонидан лицензияланган, шунингдек, Шимолий Aмерика Акушерларни рўйхатга олиш маркази томонидан сертификатга эга профессионал акушерка. Оилада хавфсиз туғилиш тажрибасини осонлаштириш учун у акушерликда  ALSO, BLS, CPR ва неонатал реанимация ва бошқа замонавий тиббий амалиётлар бўйича кенг қамровли тажрибага эга. У Калифорния лицензияланган акушерлар уюшмасининг (CALM)  аъзоси бўлиб, анъанавий акушерлик бўйича билим ва кўникмаларини ошириш учун доимий равишда маҳорат дарслари ва конференцияларда иштирок этади.

Шунингдек, тадбир давомида юртдошимиз Муяссар Қодир қизи «Марям алайҳиссаломнинг гўзал қиссалари” номли маъруза қилди. Тадбир сўнггида  muslimaat.uz сайтининг “Муншидаат.уз” гуруҳи қизлари Марғуба ва Мадина Олимхон қизлари  салавоту нашидлар куйлаб, қалбларга ўзгача шукуҳ  ва фараҳ бағишлади.

Бу олима, устоза ва ўз соҳасининг етук билимдонлари бўлмиш аёлларимиз иштирокидаги бу йиғилиш умматимиз аёлларининг соғлиғини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилган бўлиб, иншааллоҳ,  бу тадбир барча иштирокчилар учун мазмунли ва фойдали бўлди, деган умиддамиз.

Сабинахон Абдумовлонова,

 Муяссар Қаюмова

 тайёрлашди.




Мавзуга оид мақолалар
Туркиянинг Диёрбакр вилоятида истиқомат қилувчи Ражаб Чинор Қуръони Каримни ўзига хос усулда ўрганиб, ёд давоми...

03:22 / 31.03.2020 4385
Кеча 10 декабрь куни Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфrdquo жомеъ масжидида Тошкент шаҳрида фаолият олиб давоми...

00:20 / 12.12.2020 3467
Зайтуна коллежи АҚШнинг Калифорния штатидаги Беркли шаҳрида жойлашган бўлиб, аҳли сунна вал жамоа давоми...

02:27 / 04.09.2020 3531
Махсус ниқобДунё бўйлаб Covid19 пандемиясига қарши юз ниқобларини тақиб юриш одат тусига айланди. Бу восита давоми...

12:14 / 22.05.2020 3368