ОНАЛАР
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


  Муҳаммад Ҳасан Валади Деду Шинқитий ҳафизаҳуллоҳ айтади:

  "Кутубхонамдаги китобларнинг кўпи қўлёзма. Уни бувим ўз қўллари билан ёзганлар. Мақсадлари фарзанд ва набираларини китоб сотиб олиш ва уни лавҳга ёзиш машаққатидан озод қилиш бўлган. Бу китобларнинг баъзиси 7 мужалладдан иборат. Улар ҳали ҳам турибди".

   Унинг гапларини эшитиб ажабланасан. Ўтган асрда Мавритания диёрининг Шинқит шаҳрида ўқийдиган, ёзадиган, тушунтирадиган, фарзандларига арабий ва шаръий билимларни ўргатадиган оналар бўлганидан ажабланасан. Биз ўзимизни ривожланган, илмий жиҳатдан улардан олдинда деб ўйлаймиз. Ҳа, бизда технология ривожланган, ғарблашишда улардан олдиндамиз. Аммо илмда, динда улардан анча ортдамиз.

   Бизда аёлларнинг фарзандларига таълим беришдаги ўрни йўқолган.

  Шайх Деду айтади:

"Ёшлигимдаги барча устозларим аёллар бўлишган. Онам, онамнинг аммалари, ўзимнинг аммам. Бошланғич диний билимларимни мураббийя оналардан олганман. Сўнгра 7 ёшимда Қуръонни ёд олганимдан сўнг Қуръони каримнинг имом Варш ривоятини отамдан санади билан олганман".

   Шайх Деду айтади:

"Тахминан 6 ёшларда эдим. Онам араб тили грамматик таҳлилидан савол бердилар. Мен хато таҳлил қилдим. Опаларим устимдан кулишган эди. Ўшанда уларнинг масхарасидан йиғлаганим ҳали ҳам ёдимда".

  Шайх Деду бугунги кунда энг кўп матн ёд олган буюк олимлардан саналади.

   Бугун оналаримизга бу ишлар бегона бўлиб қолди.

  Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳнинг имом бўлишларига оналари сабаб бўлган.

  Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳнинг имом бўлишларига оналари сабаб бўлган.

  Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳнинг имом бўлишларига оналари сабаб бўлган.

  Шайх Аҳмад Зарруқ раҳимаҳуллоҳнинг имом бўлишига бувилари сабаб бўлган.

  Бугуннинг оналари модага, яхши кийиниш ва замонавий пардозда тажрибали. Улар буюкларимизни эмас, турк сериали қаҳрамонларини яхшироқ танишади.

Абдулқодир Полвонов


Мавзуга оид мақолалар
.Улар quotРоббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўз қувончи ҳадя эт ҳамда бизларни давоми...

21:32 / 25.05.2023 1795
Ман кимга айтай, дўстларим, девона қилди ишқ мани,Садпора қилди юраким, девона қилди ишқ мани.Тункечалар дод давоми...

01:59 / 17.07.2023 2933
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни саҳобаларга айтдилар Буёққа келингларrdquo Саҳобалар давоми...

02:01 / 18.03.2020 3997
Мадина шаҳридаги Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидлари Макка шаҳридаги Кабатуллоҳдан давоми...

19:41 / 03.03.2017 9934