Шотландия телевидениясида биринчи марта ҳижобли тележурналист ўз фаолиятини бошлади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шотландия телевидениясида биринчи марта ҳижобли тележурналист ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳолат томошабинларнинг кўплаб ижобий фикрларига сабаб бўлди. Шотландия пойтахти Глазго шаҳрида яшовчи 34 ёшли Тасним Назир ўз кўрсатувида  Шотландияда ўз яқинларини йўқотган оилаларга руҳий ёрдам зарурлиги ҳақида гапирди.  Тасним Назир  беш фарзанднинг онаси, Халқаро журналистика факультетини тамомлаган. У ҳар доим телевидениеда  ишлашни орзу қилган, деб хабар бермоқда Islam News Sunday Pist нашрига таяниб.

Тасним Назирнинг сўзларига кўра, катта оиласига ғамҳўрлик қилиш зарурлигига қарамай, иш берувчи уни рад этишга асос топа олмаслиги учун журналистика магистри даражасини олишни ўз вазифаси деб ҳисоблаган. Аксарият ҳолларда ҳижобли муслималар меҳнат бозорида кўп ҳолларда ўзига нисбатан салбий муносабатларга дуч келишади.

Тасним Назир телеэфирга чиққанидан сўнг унинг  кўрсатувини қўллаб-қувватлаганлар, унинг  хабарларига ижобий фикрлар билдирганлар жуда кўпайиб кетди.Унга  кўплаб миннатдорчилик хатлари билан ҳам  келди. Айниқса Шотландиядаги этник диний озчилик вакиллари уларга дискриминацияга қарши курашиш тажрибалари ҳақида гапириб беришди.

Мавзуга оид мақолалар
Ҳайит ҳали давом этмоқда...Қурбон ҳайитининг учинчи куниҚурбон ҳайитингиз муборак бўлсин

14:30 / 30.06.2023 2939
Куни кеча Қозоғистондаги quotИхлосquot мадрасаси талаба қизлари Тошкент шаҳрига зиёратга келишди. Улар билан давоми...

02:20 / 12.06.2023 2940
Москвада муслима аёллар ташкилотларининг ўн биринчи Умумроссия қурултойи бўлиб ўтди.2023 йил. 22 июль. Москва. давоми...

08:17 / 24.07.2023 2422
Аллоҳ таоло яратган бандалари ичида энг афзали, пайғамбарларнинг охиргиси ва мукаммали бўлмиш Расулимиз давоми...

07:52 / 10.11.2020 5388