Москва таассуротлари...
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Москвада муслима аёллар ташкилотларининг ўн биринчи Умумроссия қурултойи бўлиб ўтди.


2023 йил. 22 июль. Москва.


“Россия келажаги муслима аёлар нигоҳида" мавзусига бағишланган муслима аёллар ташкилотларининг ўн биринчи Умумроссия қурултойи бўлиб ўтди.


Юртимиздан устозлар Одинахон Муҳаммад Содиқ, Оминахон Муҳаммад Содиқ қурултойга меҳмон ва маърузачи сифатида таклиф этилганлар.


Қурултойда устоз Одинахон Муҳаммад Содиқ "Маърифат руҳий ва жисмоний саломатлик асоси" мавзусида нутқ қилдилар.


Эслатиб ўтамиз, 10 йил давомида бўлиб ўтган қурултойларда Россия Федерациясининг 45 та вилояти ва қўшни давлатлардан мингдан ортиқ муслима аёллар (хотин-қизлар жамоат ташкилотлари раҳбарлари, давлат ва жамоат арбоблари, журналистлар, шифокорлар, олимлар, ўқитувчилар, муҳожирлар) қатнашдилар.

Қурултойда энг таъсирлантирган ҳолат – барча  опа-сингилларимиз ўз юртларининг миллий кийимларини кийиб келишгани бўлди.  Уларнинг бу кийинишлари юртининг, элининг гўзал маданиятидан, маънавиятидан дарак бериб турарди...


Қурултой ташкилотчилари томонидан устозларимиз Одинахон Муҳаммад Содиқ ва Омина Муҳаммад Содиқ юксак нишон билан тақдирланишди. Эслатиб ўтамиз, тарихий аҳамиятга эга бўлган бу нишон XX аср бошларида муслима опа-сингилларимизни тақдирлаш мақсадида жорий этилган эди. Маълум сабабларга кўра, бу нишон билан муслималарни тақдирлаш бир муддат тўхтатилган эди. Бўлиб ўтаётган қурултойда  нишон билан  тақдирлаш яна жорий этилгани таъкидланди. Ёш авлодни тўғри тарбиялашда, муслима аёлнинг жамиятдаги ижтимоий мавқеини  ривожланишида, жумладан, таълим, маданий ва илмий салоҳиятларини ошириш учун хизмат қилишда фаол бўлган  25 нафар фаол муслима аёлларимизнинг меҳнатлари эътироф этилиб, юксак нишон билан тақдирланишди.  Устозларимизнинг ҳам тақдирланиши қалбимизни сурурга, кўзларимизни ёшга тўлдирди.


Москва


Манба
Мавзуга оид мақолалар
Танлов ғолибларини қутлаймизКеча 11 апрель куни каналимизда Рамазон ойи муносабати билан quotМутолаа завқиquot давоми...

09:38 / 13.04.2023 2889
Бугун, 2020 йил 23 декабрь куни Бухоро вилояти Ғиждувон тумани Хўжаи Жаҳонrdquo жоме масжидида туман отинойилари давоми...

09:13 / 24.12.2020 4594
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳАзиз опасингиллар Muslimaat.uz сайти қошида муборак Рамазон ҳайити давоми...

14:29 / 27.04.2020 3589
Англиянинг Манчестер шаҳрида жойлашган мусулмон қизлар учун мўлжалланган, диний ва дунёвий таълим берувчи давоми...

00:27 / 06.06.2020 4830