Туркияда иш жойида Қуръон ўрганиш мумкин
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Туркиянинг Мугла вилоятида ишчилар иш жойида Қуръонни ўрганиш имкониятига эга бўлди, деб ёзади islam.ru.

Ишчиларнинг талабларига биноан Қуръон ўқитувчилари ишхоналарга, ташкилотларга тушлик вақтида ташриф буюришади. Ҳар бир дарс ўттиз дақиқа давом этади.

"Биз Қуръон билан таниш бўлмаган биронта ҳам мусулмон бўлмаслигини орзу қиламиз", - деб тушунтирди маҳаллий муфтият вакиллари.

Табиийки, бундай имконият эълон қилинганидан сўнг жуда ҳам кўпчилик бу курсларда ўқиш истагини билдирган.

Манба: islam.ru

Мавзуга оид мақолалар
ТОЖСИМОН ВИРУС САБАБ ҒАРБДА ЎРАНГАН МУСЛИМА АЁЛЛАРГА НИСБАТАН ҲУРМАТ ТИКЛАНМОҚДА Ғарб давлатларида бир давоми...

21:38 / 18.04.2020 4548
Дунёнинг энг таниқли муслима супермодели Ҳалима Аден подиумдан буткул кетишга қарор қилди. Ҳалима Aден давоми...

03:35 / 30.11.2020 3971
Тўрт фарзанднинг онаси ndash Гулзода Лондонда бепул таълим олиш имкониятига эга бўлдиГулзода Ўш шаҳрининг давоми...

04:00 / 21.01.2020 4546
Муслима шифокор ва ҳамшираларга вирус тарқалишини олдини олиш учун ҳар навбатчиликдан кейин рўмолини давоми...

22:19 / 03.06.2020 4898