Муслималар форуми аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бугун, 2020 йил 14 декабрь куни muslimaat.uz сайти қошидаги  forum.muslimaat.uz сайти фойдаланувчилари ҳамда muslimaat.uz  сайти ва Bintu Sodiq ижтимоий-маърифий канали раҳбари, устозамиз Одинахон Муҳаммад Содиқ билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда юртимизнинг турли вилоятларидан ва қўшни республикаларидан  келган муслималар форуми аъзолари иштирок этишди.  Тадбир Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланди.

Сўнгра меҳмонларни forum.muslimaat.uz сайтининг қисқача бир йиллик фаолияти билан  таништириш мақсадида “Форум ҳаётидан” видеоролиги намойиш этилди. Устозамиз Одинахон Муҳаммад Содиқ  форум аёл-қизларига кўмакдош бўлган ушбу сайт фаолларидан:  Дилфуза Саидраҳмон,  Дилдора Иброҳим қизи,  Феруза Муродхон қизи,  Бахтихон Шарипова, Лобар Усмонова каби опа-сингилларимизни тақдирладилар.

Муслималар форуми фаол аъзоси Дилфуза Саидраҳмон сўзга чиқиб, устозамиз Одинахон Муҳаммад Содиқ  ва  форум аъзолари билан дийдорлашиш  энг гўзал дийдорлардан бири  эканини таъкидлаб, тадбир ташкилотчиларига ўз миннатдорлигини изҳор этди.

Сўнгра “Муншидаат” гуруҳи қизлари  гўзал салавоту нашидлар  куйладилар.

Маълумки, forum.muslimaat.uz сайтида нафақат юртимиздаги аёл-қизлар, балки хориждаги юртдошларимиз ҳам фаол иштирок этадилар. Масофалар йироқ бўлса-да, бу муслима опа-сингилларимизнинг қалбан биргадилар. Улар тадбир учун  миннатдорлик сифатида ўзлари яшаб турган хориждаги юртлардан видеолавҳалар жўнатдилар. Бу видеолавҳаларни томоша қиларканмиз,  қалбларимиз соғинч ва дийдордан энтикиб, беихтиёр кўзларимиз ёшланди...

Жаҳон ободлиги устоз биландир,

Дилда қарор бўлмас, устоз бўлмаса.

Камолот, кушуфот устоз биландир,

Ишда барор бўлмас, устоз бўлмаса...

Muslimaat.uz сайти ва Bintu Sodiq ижтимоий-маърифий канали  раҳбари, устозамиз Одинахон Муҳаммад Содиқнинг  гўзал мавъизалари, хайрли дуолари ва дийдорлари илинжида узоқ- яқиндан келган муслима опа-сингилларимиз учун устозамиз  форум ҳаёти билан боғлиқ воқеалар ва гўзал таассуротларини сўзлаб бердилар. Муслималар форуми аъзоси бўлган ҳар бир иштирокчини эсдалик совғалар билан тақдирлаб, самимий тилакларини билдирдилар.  Иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига батафсил жавоб бердилар.

Устозамизнинг хайрли дуоларидан сўнг форум аъзолари эсдалик учун суратларга  тушдилар.

Гарчи масофалар узоқ бўлса-да, биз қалбан биргамиз. Биз ҳам forum.muslimaat.uz сайтида  фаолият олиб бораётган барча муслима опа-сингилларимизга икки дунё саодатини тилаймиз, Аллоҳ таолодан олиб бораётган хайрли ишларида Ўзи кўмакдош бўлишини сўраб қоламиз.

Muslimaat.uz сайти таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
30 йилдан бери Огайо штатидаги мусулмонлар ва мусулмон бўлмаганлар ҳар йили Ислом кунини нишонлайдилар. давоми...

23:56 / 14.10.2020 2402
Юртимиздаги жоме масжидларда 2023 йил 28 июнь чоршанба куни Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари маълум бўлди. давоми...

04:08 / 21.06.2023 1824
2023 йил 13 май куни .Пешқадамлар карвони, муассасасининг янги биносида .Пешқадам мактаби, ўқув марказининг давоми...

10:20 / 15.05.2023 2537
Жон Хопкинс номидаги Aмерика иқтидорли ёшлар маркази нигериялик Фарида Ойололуга Дунёнинг энг иқтидорли давоми...

06:53 / 25.08.2021 13078