Ягона мақсадимиз Аллоҳ ризосидир
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

Масжиддан мадрасагача, тижоратдан экин-тикингача, намоздан рўзагача, жиҳоддан зикргача мўмин ўлароқ нима иш қилсак, ҳар бирида ягона мақсадимиз Аллоҳ ризосидир. Фақатгина намоз ўқиётганимизда «Ният қилдим Аллоҳ ризоси учун бомдоднинг суннатини ўқишга» демаймиз. Бу ниятни тилимиз билан айтмай, истеъмол қиладиган ҳатто битта тешиккулчамизни ҳам мўмин қалбимиз Аллоҳ ризосига айлантиришга мажбур. Бу қоида биз ичадиган бир стакан шарбатга тегишли. Стаканни оғзимизга олиб бораётганимизда «Аллоҳ ризоси учун ният қилдим», демасак ҳам ҳаётимизни мўминлардек яшаш учун мужодала қилишимиз гўё умумий маънодаги дуони қамраб олгани учун бу ишни ҳам бош мақсадимиз бўлмиш Аллоҳнинг ризосига кўра қиламиз. Ҳатто Аллоҳнинг ризоси кўзланмай ичилган замзам сувининг биз учун ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Унинг замзам суви экани уни муқаддаслаштириш учун кифоя қилмайди. Сувни сув қиладиган нарса унинг ана ўша ризо ирмоғида оқишидир.

Ҳаётимиз ушбу улкан ўзанда оққандагина, бизнинг масжид томон босган қадамимиз билан спорт учун қўйган қадамимиз битта рўйхатдан жой олади. Шу зайлда қурилган оилалар Аллоҳ ризоси топиладиган майдонга айланади. Савдо-сотиғимиз барокатдан тўлиб-тошади. Силаи раҳм ўшанда ўзининг маъносини топади. Дўстлик, биродарлик ҳақиқий жойига тушади. Сабр ҳақиқати ва натижалари билан фойдаланилган бўлади. Намоз ҳам, ота-онага итоат қилиш ибодатга айланади. Ўшанда Уҳуд тоғ бўлишдан, Бадр эса оддий водийликдан қутулади. Бу буюк мақсаднинг ўзанидан жой олган оз миқдордаги хайр-эҳсон жаннат баҳосида ўлчанади. Табассумнинг номи садақага айланади. Беморни зиёрат қилиш учун ташриф буюрган киши ўша жойда Аллоҳни топади. Зокир зикри билан самоларда ёдга олинади.

Аллоҳнинг каломи бўлгани ҳолда ҳатто Қуръонни ўқиш ҳам фақатгина «Аллоҳнинг ризоси» ўзанида Қуръон бўлади. «Сен учун Аллоҳим» деб ўқилгандагина битта ҳарфига усма-уст савоб бериладиган тилавотга айланади. Чиройли қироат билан ўқилгани билан ундай ўқилмаган Қуръонни битта даражага кўтарган ҳам ўша бошидаги «Сен учун» деган сўзга садоқатдир. Бу фоний дунёда Унинг ризоси кўзланмаган ҳеч нарсанинг қиймати йўқ. Хоҳ у намоз бўлсин, хоҳ рўза. У учун бўлмаганидан кейин бир қоянинг устида сайр қилиш билан Каъбани тавоф этиш ўртасида қандай фарқ бўлиши мумкин? Тавофни тавоф қиладиган нарса Аллоҳнинг уйи атрофида Аллоҳ учун айланишдан иборат эмасми? Инсоннинг турмуш ўртоғи билан бирга кечирган ўзига хос дамларини ҳам садақага айлантирган айнан шу ҳаяжондир.

Қонун-қоида жуда аниқ белгилаб қўйилган:

Аллоҳнинг мулкида Аллоҳнинг бандаси ҳар бир ишни Аллоҳ учун қилади. Мулки Уники. Бандалар Унинг бандасидир. Амаллар ҳам У учун адо этилади. Мўминнинг басирати билан қаралганда ҳаётни маънога тўлдирувчи синоат ҳам шудир. Шаҳиднинг шаҳидлик сири шунда. Пешона тери билан топганини худди қарзга бергандек эҳсон қилувчи сирни кашф этгандир. Аллоҳнинг мулкида Аллоҳнинг бандаси ҳар бир ишни Аллоҳ учун қилади. Намозидан закотигача, ҳажидан саёҳатигача, экин-тикинидан тижоратигача, муҳаббатидан нафратигача, ўқишидан ёзишигача, назар ташлашидан кўришигача – ҳар қандай ишда Аллоҳнинг розилигини кўзлайди. Азон айтган муаззин билан дарс берувчи муаллим бир сафдан жой олади. Аёлининг оғзига бир луқма нарса қўйиб ҳазил-ҳузул қилган мўмин, жиҳод майдонида бўш вақтида оти билан кўнгилхушлик қилган мужоҳид, масжид боғида ўйин ўйнаётган мўмин инсонларнинг фарзандлари – буларнинг барчаси зулҳижжа кунида Аллоҳ учун қурбонликка аталиб, юксак шарафга эришган қўйларнинг рўйхати каби улуғ мартабадан жой олишади.

Дунёмиз бўлмаса ҳам Аллоҳнинг розилиги бўлсин. Бунинг учун биз ғам чекмаймиз. Аллоҳнинг рози бўлиши жаннат демакдир. Абадий оловдан омонликдир. Орзу-мақсадимиз ҳам шудир.

Аллоҳнинг мулкида Унинг розилиги учун иш қилишнинг шарти фақат Унинг шариатини асос деб олиш билан бўлади. Шариат доирасида қилинган ишлар Аллоҳ учун қилинган бўлиши мумкин. Шариат йўқ деб ҳисобланган ёки эътиборсиз қолдирадиган ишларда Аллоҳнинг розилиги бўлмайди. Намозми ёки рўзами фарқи йўқ. Шариатнинг ягона манба, асҳоби киромни эса шак-шубҳасиз ўзимиз учун ўрнак деб амалга оширилган ишларда Аллоҳ ризосини топишимиз мумкин. Замонавий назариялар ва илоҳийлаштириб юборган одамларимизни биринчи ўринга қўйган пайтимиздан бошлаб мақсадга олиб борувчи йўлдан адашган бўламиз.

 

 

Мавзуга оид мақолалар
Иқтисод исроф қилиш ва зиқналик ўртасидаги меъёр бўлиб, инсон ўзидан бой киши билан пулни сарфлашда давоми...

22:30 / 03.02.2022 2955
Аллоҳ таоло солиҳ амал қилган ва қалби Аллоҳ ва Унинг расулига бўлган иймонга тўла бўлган кишини дунёда яхши давоми...

22:00 / 17.12.2021 2504
Аёлингизни ерга урманг. Зеро, унга қаратилган ҳар қандай ҳақорат унинг қалби ва ақлида ўрнашиб қолади. давоми...

23:00 / 09.03.2022 9115
Замонамизнинг буюк ҳанафий, мужтаҳид олими Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ибн Муҳаммад Шафиъ Усмонийнинг давоми...

21:29 / 21.04.2020 5116