Оиша онамизнинг рўза тутишдаги саботлари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Оиша онамиз Қурбон ва Рамазон ҳайитларидан ташқари бошқа кунларда доим рўзадор бўлардилар.[80] Қийналар, мажоллари қолмасди, лекин шунда ҳам нафл рўзаларини очмасдилар. Ҳаддан ташқари иссиқ кунларда ҳам рўзаларини тарк қилмасдилар. Арафа кунида укалари Абдураҳмон ёнларига кирганида, онамиз рўзадор бўладилар, юзларига сув сепишаётганини кўрган укалари: “Энди рўзангизни очинг”, дейди. Оиша онамиз: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам арафа куни тутилган  рўза ўтган бир йиллик гуноҳга каффорат бўлади, деганларини билиб ҳам рўзамни очайми?!” деб жавоб бердилар. [81] Шундай ҳолларида ҳам рўзаларини тутишда давом этадилар.

Мўмин одам рўзани бир дон сингари қалбига экиб, унинг завқини ҳис этгач, худди Оиша онамиз сингари доим у билан бирга яшашни, унинг соясида бўлишни истайди.

Оиша онамиз уйларидаги оддийгина бўйрани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга умрини ўтказгани учун ҳам асраб-авайладилар. Унда йиллаб умрини ўтказдилар. Оиша онамиз Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ёнида бўлса, садақа қилган, бўлмаса, бечора камбағалга: “Бориб ол-да, менинг номимга ёздириб қўй” деганларига кўп марта гувоҳ бўлганлар. Шу боис ҳам нима топсалар, у зот каби садақа қилардилар. Бундай қилганлари учун яқинлари томонидан кўп танқид қилинар эдилар. Ҳазрати Муовия онамизга юз дирҳам жўнатганларида, ҳаммасини фақирларга тақсимлаб, ўзларига бир дирҳам ҳам олиб қолмаган эканлар. Бу ҳолатга Барира: “Рўзадорсиз! Бир дирҳамига бизга гўшт олсангиз бўларди!” деганида “Агар эсимга тушганида эди, олардим”, деган эканлар. [82]

Ислом қизининг йўлбошчиси: Ҳазрати Оиша

 

Ҳазрати Оиша билакузук ва занжирини сотиб етим болаларга, муҳожирларга тарқатган, Ислом қизига замонавий ҳаётнинг таҳликали оқимларида маёқ каби йўл кўрсатганидан уни сўндиришга уринганлар бўлди. Улар билишардики, Оиша сўнса, Пайғамбар хонадонининг дунёни ёритган зиёси ҳам сўнарди. Шу боис ҳам Оиша онамиз Оишадир, лекин у шунчаки Оиша эмас. Оиша Ислом қизига маҳрамият нима эканлигини, оила нималар асосида қурилиб, қандай ҳимоя қилинишини тушунтириб берган илм, ирфон ва маърифат нуридир.

Рофизийларнинг (Шианинг) сўнган олови ва айбловлари

Мажусий оловини сўндирган Исломнинг нуридан хавфсираган форсийлар, аввало, ўз маданиятларининг парчаланишида энг катта ҳисса қўшганларга қарши душманлик қилишга ўтишди. Уйларида яна мажусий оловини ёқишни истаганлар, Ислом қизининг “усватул ҳасана”си (гўзал ўрнак соҳибаси) бўлмиш Оиша онамизга ҳужум қилишди.

Давоми бор...

Абдуллоҳ Раҳим ва Нилуфар Алламова таржимаси

 

-------------------------------------

[80] Ибн Саъд, Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Саъд ал-Маъний, “Ат-Табақотул Кубро”, VIII жуз, 68-бет, “Дару Содр”, Байрут, 1978.

[81] Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Ҳанбал, “Ал-Муснад”, VI жуз, 128-бет, “Дару аъламил кутуб”, Байрут, 1998.

[82] Ибн Саъд, “Ат-Табақотул Кубро”, VIII жуз, 67-бет.

 

Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло ҳар бир инсонни ўзига хос хусусиятлар, хулқатворлар билан яратган. Бу хусусиятлар ичида давоми...

05:00 / 17.10.2020 3503
Мутолаа Иҳсан ШЕНОЖАКquotТАСАТТУР ВА ТАФАККУРДА ИСЛОМ ДЕГАН ҚИЗЛАРrdquo Нафс ўлимга, ақл нажотга чақиради давоми...

09:09 / 15.02.2021 3322
Доктор Комил Яъқуб айтади Шифокор сифатида ҳаётим давомида кузатган ҳақиқатим шуки, нафси хотиржам бўлган давоми...

23:01 / 05.10.2021 2103
Фейсбукда шундай гуруҳ ва саҳифалар борки, улар эркак ва аёлни турмуш қуриш мақсадида ўзаро танишувга давоми...

06:00 / 17.06.2020 3208