Ҳамза розияллоҳу анҳу ўттиз тўққиз, Умар розияллоҳу анҳу қирқ ёшида Исломни қабул қилдилар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қизим, сен фарзандларингга Ҳамза розияллоҳу анҳу ҳақларида сўзлаб бер. Улар ҳақида кўп гапириб бер, токи куфрга кетган мутаассиблар мўминларнинг ўз кўксиларида бир парча гўшт эмас, юрак кўтариб юрганларини кўриб қўйсинлар.

Маҳалладаги барча ёш болаларни йиғиб кел-да, уларга шуларни гапириб бер: “Болалар! Aбу Бакрлар иймонларига содиқ қолган бўлсалар, улар йиқилган кунда Aллоҳ азза ва жалла Ҳамзани юборди. Ҳамза розияллоҳу анҳу ўттиз тўққиз ёшларида Исломни қабул қилдилар. У кишининг ҳидоятга келишлари билан куфр қалъаси ларзага келди. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Aрқам ибн Абул Aрқамнинг эшиги олдига келганларида, Ҳамза розияллоҳу анҳу: “Эшикни очинг, агар бирон бузуқ ният билан келган бўлса, ўзининг қиличи билан бошини танасидан жудо қиламан” дейдиган даражадаги иймонга эга бўлганлар. Умар розияллоҳу анҳу эса қирқ ёшда мусулмон бўлдилар. Ўшанда еру кўк такбир айта бошлаган эди. Йўлда қолиш ҳам, йўлни очиш ҳам осон. Ҳамма гап Ҳаққа таслим бўлишдадир.

Давоми бор...

Абдуллоҳ Раҳим ва Нилуфар Алламова таржимаси

 

 

Мавзуга оид мақолалар
Ислом оламининг ҳудуди оиладир Ўтмишда сўфийлар мусулмонлар ва кофирлар ўртасидаги душманга яқин давоми...

02:52 / 29.01.2021 4239
Ким бугун ва охиратгача бутун умрини солиҳ банда сифатида яшамоқчи бўлса, улардан ўрнак олади. Улар давоми...

09:00 / 30.01.2020 8310
Инсон табиати дунё ва ундаги нарсаларни яхши кўрадиган қилиб яратилган. Аллоҳ таоло айтади Одамларга давоми...

22:00 / 22.11.2021 3412
Муҳтарам устоз, Аллоҳ сиздан рози бўлсин ва хизматларингизни қабул қилсин. Мен 23 ёшдаман, ҳали турмушга давоми...

01:50 / 14.07.2020 5339