Саудия электроника университетининг илк раҳбар аёли
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Саудия таълим вазири доктор Ҳамад ибн Муҳаммад Ал-Ашайх яқинда янги тайинловни эълон қилди:  доктор Лилак Ал-Сафади Саудия электроника университетининг раҳбари этиб тайинланди. У Саудиядаги ўғил ва қиз талабалар таҳсил олувчи университетнинг илк аёл раҳбари сифатида ўз фаолиятини бошлади.

У йигирма йилдан ортиқ вақт давомида бизнесни ривожлантириш, бизнес консалтинг ва стратегик лидерлик бўйича ижрочи директор бўлиб ишлаган. Шунингдек, у лойиҳаларни бошқариш йўналишида ҳам  катта тажриба орттирган.

Доктор Лилак Ал-Сафади электрон тижорат ҳамда сунъий ва тижорат интеллекти каби мавзуларда элликдан ортиқ илмий мақолаларни нашр қилган. У “Ма́йкрософт” компаниясининг миллий технологиялар бўйича   вице-президенти ва ходимаси бўлиб ишлаган ҳамда Ар-Риёдда Саудия қиролининг университетида таълим берган.

Шунингдек, у ўрта ва кичик бизнесни ривожлантириш бош бошқармасида маслаҳатчи, Саудия Электроника университетида режалаштириш, сифат ва ривожлантириш бўйича вице-президенти маслаҳатчиси каби лавозимларда ҳам ишлаган.

Доктор Лилак Ал-Сафади 2002 йили Австралиянинг Вуллонгонг университетида  информатика йўналишида докторлик ишини ёқлаган. У 1995 йили дастурий инжиниринг  ва информатика йўналишлари бўйича магистрлик даражасини олган эди.

Доктор Лилак “Ал-Ахбория” каналига телефон орқали берган суҳбатида бу лавозимга тайинланиши аёлларнинг  нафақат  ҳуқуқ ва имкониятларининг кенгайишига, балки уларнинг ижтимоий ҳаётда фаолияти ҳам кенгайишига  таъсир кўрсатаётганини таъкидлади.

Манба: Arab News

Мавзуга оид мақолалар
«30 кун ҳижобда» бу йилги Рамазон ойида айни мана шу ном остидаги акция ўз ҳаракатини давом эттиряпти. давоми...

13:12 / 14.06.2018 4854
quotИлмнинг ўрни қалб, у қалбга жойланса, нур таралади, у нур аъзоларимизга таъсир қилади ва бизни яхшиликлар давоми...

08:46 / 25.08.2023 3043
ТАЪЗИЯ.Ҳар бир жон ўлимни тотгувчидир, Анбиё сураси, 35оят..Muslimaat.uz, саҳифаси, .Бинту Содиқ, маърифий канали давоми...

04:56 / 16.02.2020 5689
Шотландия телевидениясида биринчи марта ҳижобли тележурналист ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳолат давоми...

21:45 / 14.08.2020 4009