"Мадян" ўқув марказида учрашув бўлиб ўтди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

"Илмнинг ўрни қалб, у қалбга жойланса, нур таралади, у нур аъзоларимизга таъсир қилади ва  бизни яхшиликлар сари  чорлайди. Илм  маконини,  даргоҳини – қалбимизни покиза тутишимиз керак.  Агар қалб покиза бўлмаса, илм у ерга киролмайди, чунки покиза нарса покиза жойни хоҳлайди..."


Мақолани бежизга Одинахон Муҳаммад Содиқнинг сўзлари билан бошламадим. Айнан мана шу сўзлар учрашув иштирокчиси сифатида менга жуда ҳам таъсир қилди.


23 август куни  "Мадян" ўқув марказининг Яшнобод филиалида устоз Одинахон Муҳаммад Содиқ билан бўлиб ўтган учрашув илмнинг фазилатларига бағишланди.  Тадбирда марказ ўқитувчилари, ўқувчилари ва кўплаб аёл-қизларимиз иштирок этишди.


Одинахон Муҳаммад Содиқ илмнинг аёл-қизларимиз, жамиятимиз ҳаётида тутган ўрни ҳақида гапирар экан, жумладан, шундай деди:


"Жамиятда аёл киши салоҳиятли бўлса, жамиятнинг ярми салоҳиятли бўлади, дейишарди. Уламолар мана шу гапга қўшимча қилиб:  "Аёл салоҳиятли бўлса, жамиятнинг ярми эмас, бутун жамият салоҳиятли бўлади", дейишмоқда..."


Илм талаб қилиб ўқув марказларига келаётган, вақтини, умрини илм олиш билан ўтказаётган ўқувчи билсинки,  покиза қалбга жойлашган бу илм Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек, баъзи ўтган гуноҳларимизнинг ювилишига ҳам сабаб бўларкан!  Бу нарса ҳам динимизнинг илм талабига қанчалик аҳа­мият беришини яна бир бор кўрсатади.


Учрашув давомида иштирокчилар билан бўлиб ўтган савол-жавоблар ҳам, гўзал эътирофлар ҳам бугунги кунда аёл-қизларимизнинг илм олишга, илм беришга иштиёқлари, рағбатлари самарали ошганидан дарак беради.


Илм аҳли  иштирокидаги бундай учрашувлар Аллоҳ таоло ерни осмон суви билан тирилтиргани каби қалбларимизни ҳикмат нури билан тирилтиришга сабаб бўлади, деган гўзал ниятдамиз.


Райҳона

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Ва ниҳоят, томонларнинг фикрмулоҳазалари, керакли имтиёз ва мажбуриятлари, талаб ва таклифларини имкон қадар ўрганиб чиққан ҳолда лойиҳамизга аъзо бўлиш учун давоми...

00:57 / 28.11.2022 3374
.Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун,.Muslimaat.uz сайти ва Bintu Sodiq маърифий канали ижодий жамоаси каналларимизда кўп йиллар давомида фаолият юритиб келган давоми...

15:34 / 16 февраль 2104
Ғолиблик муборак, азиз муслимамХабарингиз бор, Рамазон ойи муносабати билан forum.muslimaat.uz саҳифамизда ҳам Рамазонда бир суннатни тирилтираман мавзусида танлов давоми...

23:30 / 13 апрель 1105
Сингапурлик талабанинг ташаббусиҲар йили Сингапур масжидларида Рамазон ойида кам таъминланган оилаларга бепул саҳарлик ва ифторлик тарқатилар эди. Бироқ бу йил давоми...

12:31 / 04.05.2020 3308
Видео
Ислом

Ўзбек қориялари

Омина журнали