ҚУРЪОН ЭШИТИШНИНГ СОҒЛИҚҚА ФОЙДАСИ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


– Қуръон эшитиш салбий ҳис-туйғулардан (стресслардан) халос этади.

– тиловатнинг овозли тўлқини асаб тизимига ижобий таъсир кўрсатади. – Қуръон эшитиш билан юрак касалликларини даволаш мумкин.

– фикрни бир ерга жамлаш қобилиятини ривожлантиради.

 – саратон каби сурункали касалликлардан ҳимояланишда, уларга қарши курашишда ѐрдам беради.

– уйқусизлик, паришонхотирлик, беҳуда ғазабланишга шифо бўлади.

Хотира сустлигидан шикоят қиладиганларга кўпроқ Қуръон ўқиш ёки эшитиш тавсия этилади.

Абдудоим Каҳил шундай деган: “Тўлиқ соғайишни истаган бемор ҳар куни бир неча соат Қуръон эшитсин, имкони борича Қуръонга кўпроқ соме бўлсин, оятларни тушунишга ҳаракат қилсин. Зеро, Қуръон мазмунини тушуниш ҳам шифодир”.

 Доктор Аҳмад Қози Америка Қўшма Штатларида махсус тажриба ўтказди. Аввалига ўсимликка шовқин-суронли мусиқа эшиттирилди. Бунда салбий таъсир кузатилди. Кейин одамлар томонидан айтиладиган ѐмон сўзлар эшиттирилди. Бунда ҳам шунга ўхшаш натижа қайд этилди. Охирида ўсимликка Қуръони карим тиловати эшиттирилганида ўсимлик гуркираб ўса бошлади... Фараз қилинг: агар туппа-тузук ишлаб турган компьютерингизга вирус тушса нима бўлади? Бирдан яхши ишламай қолади, тезлиги пасаяди. Тўғрими? Бу вирусни фақат махсус дастур билан тозаланади. Шундан кейин компьютер яна аввалгидек ишлай бошлайди.

Инсонни компьютер деб фараз қилсак, ундаги вируслар (миядаги, қалбдаги иллатлар) илоҳий дастур – Қуръони карим ѐрдамида тозаланади. Ўзингизни ѐмон ҳис қилганингизда бир бор Қуръон эшитиб кўринг, қандай роҳатланасиз! Ғамга ботганингизда, дунѐ кўзингизга тор кўринганида Каломуллоҳни бутун вужудингиз билан тингланг, ғам-ташвишларни бироз бўлсаям унутасиз.

Олимлар аниқлашича, инсон мияси – туғилганидан то умрининг охиригача – махсус дастур бўйича ишлайди. Бор-йўғи биргина салбий таъсир ҳам унинг фаолиятини издан чиқариши мумкин. Буни қарангки, Аллоҳ таоло нозил қилган Қуръон миядаги ана ўша дастур билан тўлиқ мос экан! Арабми, ажамми, ким бўлишидан қатъи назар, Қуръон ўқиган, эшитган инсон қалби яйраши, руҳий безовталикдан қутулиши ҳикмати шунда бўлса ажаб эмас!

“Қуръон – қалблар шифоси” китобидан олинди.

Мавзуга оид мақолалар
Ким неъматларга шукр қилмаса, албатта унинг заволига учрайди. Ким уларга шукр қилса, уларни арқонлар билан давоми...

05:56 / 18.04.2019 3326
Мазкур сабаблар ўнтадир 1. Қуръони Каримни тадаббур ила маъноларини фаҳмлаб қироат қилиш. 2. Фарз давоми...

12:24 / 17.11.2016 3680
embedhttpswww.youtube.comwatchvsc2ZLCJk0featureyoutu.beembed

18:55 / 29.12.2017 2966
Ҳаммом ювиниш, тозаланиш, покланиш, енгилланиш маскани. Шу билан бирга, ҳаммом бир қанча ички, ташқи давоми...

11:40 / 25.11.2016 4268