Мухтасар ҳанафий фиқҳи «Беҳишти зевар»
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сув ҳукмлари


Таҳорат қилиш жоиз бўлган ва бўлмаган сувлар


Сувга оид ҳукмлар


140-масала

Агар сувга нажосат тушсаса ва у билан сувнинг учта сифати ўзгарса, ундан бутунлай фойдаланиб бўлмайди. Чорва ҳайвонларини суғориш ҳам жоиз эмас, лой ҳам қориш жоиз эмас. Агар сувнинг учта эмас бир ёки икки сифати ўзгарган бўлса, ҳайвонларни суғориш, лой қориш ёки ҳовли юзига сепиш жоиз. Лекин масжидга ёки масжид тупроғи учун лой қилиш учун ишлатиш жоиз мас.


141-масала

Бировнинг мулки бўлмаган денгиз, водий ва ҳовузлар, барчага вақф қилиб берилган қудуқ сувлари кишилар орасида умумий бўлиб, бирор кишига хосланмайди. Ҳеч ким ҳеч кимга бу сувлардан фойдаланишни ман қила олмайди. Шунингдек, бир киши ундан бошқаларнинг зарарига фойдалана олмайди, масалан, дарёнинг сувини тўсиб қўйиб, бировларга зарар етказишга ҳаққи йўқ.


142-масала

Қудуқ, ҳовуз ёки дарё бир кишининг мулки бўлса ҳам, одамларга сув олишни ман қила олмайди. Одамлар бу сувдан ичиш, кир ювиш, таҳорат ва ғусл қилиш учун, ҳайвонларини, ҳовлидаги дарахтлари ва экинларини суғориш учун идишда сув олишлари жоиздир. Фақатгина сув эгаси сувнинг тўхтаб қолишидан ёки ҳайвонлар кўплиги сабабли дарё ўзанининг бузилиб кетишидан қўрқса, сув олишни ман қилиши жоиз. Лекин ман қилган тақдирда ҳам, яқин атрофда (1 милгача масофада) эгасиз сув бўлса, ҳайвонларнинг эгасига уларни ўша сувдан суғориш тавсия қилинади. Агар яқин атрофда  сув бўлмаса, ер эгасига ихтиёр берилади: дарёга зарар қилмаслик шарти билан ҳайвонларни суғоришга рухсат беради ёхуд ўзи ёки хизматкори сув чиқариб беради.


143-масала

Бировнинг еридаги сувдан ичиш, ҳайвонларни суғориш, таҳорат, ғусл қилиш ёки ҳовлидаги дарахтларни суғориш жоиз. Лекин ҳеч ким бу сув билан экинларини ёки боғини суғормайди. Ер эгаси буни ман қилиши жоиз. Пояси тик турмайдиган ўт-ўлан ва бошқа ўсимликларнинг ҳукми сувнинг ҳукми кабидир, ер эгаси одамларга уларни (ўт-ўланларни) юлишни ва фойдаланишни ман қилиши жоиз эмас.


144-масала

Фуқаҳолар «Қудуқ ёки дарё бировнинг ерида бўлса, бир киши экини ва боғини суғориш учун ернинг эгасига сувнинг ҳаққини бериши жоизми?» деган савол устида ихтилоф қилганлар. Балхлик машойихлар жоиз деб фатво беришган.


145-масала

Кимки денгиз ёки дарёдан идишда сув олса, бу сув унинг мулки бўлади. Бошқа одам ундан бу сувни куч ишлатиб олиши мумкин эмас. Лекин ташналик туфайли муҳтож бўлган киши мустасно. Сув идиш эгасининг эҳтиёжидан ортиқча бўлса, идиш эгасидан мажбурлаб олиш жоиз, лекин ўрнига қайтариб бериш вожиб бўлади. Агар эҳтиёжидан ортиқ бўлмаса, ҳеч қандай ҳолда ундан олиши жоиз эмас.


146-масала

Йўллар устидаги кўзалар, сув омборлари ва шу каби ичиш учун ажратилган бошқа сувлардан таҳорат ёки ғусл қилиш жоиз эмас. Лекин ошиқча бўлса, таҳорат ва ғусл қилиш мумкин. Фақат таҳорат учун ажратилган сув бўлса, ундан ичиш жоиз эмас.


Ашраф Али Таҳонавий


https://muslimaat.uz/maqola/36690

@bintusodiq ⬇️⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmhgsq2sn2s4Mg

Мавзуга оид мақолалар
Мухтасар ҳанафий фиқҳи.Беҳишти зевар,Сув ҳукмлариТаҳорат қилиш жоиз бўлган ва бўлмаган сувлар119масалаЁмғир давоми...

03:01 / 18.06.2020 2821
Соч, суяк ва шу кабиларнинг ҳукми 168масалаЧўчқа терисидан ташқари ҳар қандай ўлимтикнинг териси қуёшга давоми...

00:41 / 07.08.2020 2431
Мухтасар ҳанафий фиқҳи.Беҳишти зевар,Қудуқлар боби158масалаАгар қудуқ булоқли бўлиб, ундаги барча сувни давоми...

00:21 / 24.07.2020 1871
СувҳукмлариҚудуқлар боби147масалаТуя ёки қўйнинг тезагидан бир ёки бир нечтаси қудуққа тушиб кетса ва давоми...

03:16 / 11.07.2020 1829