Мухтасар ҳанафий фиқҳи «Беҳишти зевар» Жунубликка оид ҳукмлар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мухтасар ҳанафий фиқҳи

«Беҳишти зевар»


Жунубликка оид ҳукмлар

112-масала

Жунуб кишига масжидга кириш ҳаромдир, йўлдан ўтиш ўтиш учун бўлса ҳам, ўтириш учун бўлса ҳам. Лекин шунга мажбур бўлиб қолса, масжидда ҳавз ёки қудуқ бўлиб, бошқа жойда сув топа олмаса, таяммум қилиб, масжидга кириш жоиз.


113-масала

Жунуб кишига ҳайит намозгоҳига ёки мадраса ёки хонақоҳ намозгоҳига кириш жоиз.


114-масала

Ҳайз ёки нифос ҳолидаги аёл билан жимоъ қилиш, унинг киндиги билан тиззаси ўртасидаги жойларни бирор тўсиқсиз ушлаш, киндик билан тиззасининг орасига қараб ҳузурланиш ҳаромдир.


115-масала

Эр (ҳайз ёки нифос ҳолидаги) аёлини ўпиши, у билан бирга ухлаши, унинг оғзи теккан нарсани ичиши, киндиги билан тиззаси орасидан бошқа жойидан тўсиқ билан ҳам, тўсиқсиз ҳам ҳузурланиши жоиз. Ҳайз ёки нифоси сабабли аёлидан узоқлашиши ёки у билан бирга овқатланишдан четланиши макруҳдир.


117-масала

Икки эркак ёки икки аёл ёки эркак ва аёл бир тўшакда ухлаб, уйғонганда тўшакда маний доғини топишса, маний қай бирларидан чиққани маълум бўлмаса, улардан аввал тўшакда ҳеч ким ётмаган бўлса, иккисига ҳам ғусл вожиб бўлади. Агар улардан аввал тўшакда бошқалар ётган бўлса ва маний қуриб қолган бўлса, буларга ғусл вожиб бўлмайди.


118-масала

Жунуб бўлган эркак киши ғусл қилиш учун пана жой топа олмаса, бошқалар эркаклар уни кўриб турса ҳам, эркаклар орасида ғусл қилади. Аёл кишини бошқа аёллар уни кўриб турса ҳам, аёллар орасида ғусл қилади. Лекин эркак киши аёллар орасида, аёл киши эркаклар орасида ғусл қилмайди. Агар шундай қилишга мажбур бўлиб қолса, унинг ўрнига таяммум қилади.


Ашраф Али Таҳонавий

Мавзуга оид мақолалар
Мухтасар ҳанафий фиқҳи .Беҳишти зевар, фиқҳдарслари Қудуқлар боби 162масалаҚудуққа қўй ёки сичқон тушиб давоми...

00:32 / 31.07.2020 2361
СувҳукмлариҚудуқлар боби147масалаТуя ёки қўйнинг тезагидан бир ёки бир нечтаси қудуққа тушиб кетса ва давоми...

03:16 / 11.07.2020 1830
Сув ҳукмлариТаҳорат қилиш жоиз бўлган ва бўлмаган сувлар129масалаУзунлиги 10 зироъ, кенглиги 10 зироъ, давоми...

05:00 / 26.06.2020 3371
Соч, суяк ва шу кабиларнинг ҳукми 168масалаЧўчқа терисидан ташқари ҳар қандай ўлимтикнинг териси қуёшга давоми...

00:41 / 07.08.2020 2433