Дўстлик сўрови юбориш ва уни бекор қилиш билан боғлиқ одоблар Дўстлик юборишда огоҳ бўлиш
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

давоми

Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким катталаримизни ҳурмат қилмаса, кичигимизга раҳм қилмаса, олимимизни(нг ҳаққини[1]) билмаса, биздан эмас», деганлар. [2]

Агар у одам сенинг дўстлигингни қабул қилмаса ёки қабул қилишни кечиктирса, узр сўраса, худди Мусо алайҳиссалом суҳбатни талаб қилишда: «Сенга ўргатилган рушддан менга ҳам ўргатмоғинг учун сенга эргашсам майлими?» дея одоб кўрсатганидек одоб кўрсатса, Аллоҳ сенга раҳм қилсин, унинг айтганига рози бўл.

Эй мусулмон биродарим, билгинки, Фейсбук дўстлиги ўзаро муносабатлар ва ҳамсуҳбатлик демакдир. Яъни сен бу инсоннинг саҳифасида экансан, унинг фикрий ва манҳажий мажлисига, шунингдек, унинг бўлишган нарсалари, постлари ва мактубларига шерик бўласан. Шундай экан, суҳбатдошингнинг ёмон суҳбатдош бўлишидан ҳазир бўл. Агар шундай бўлса, ундан узоқ бўл ва дўстлигини қабул қилма.

Зеро, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Яхши ва ёмон суҳбатдош аттор билан босқончига ўхшайди. Аттор ё сенга туҳфа беради, ё ундан сотиб оласан, ёки ундан хушбўй ҳид туясан. Босқончи эса ё кийимингни куйдиради, ё ундан бадбўй ҳид туясан».[3] Бундан мақсад суҳбати дин ёки дунёсига зарар берадиган киши билан алоқа қилишдан қайтариш, дини ёки дунёсига манфаат берадиган киши билан ҳаммажлис бўлишга тарғиб қилишдир.[4]

Зеро, яхшиларнинг суҳбати яхшилик, ёмонларнинг суҳбати ёмонлик келтиради. Бу худди шамолга ўхшайди: шамол хушбўйлик билан қоришса, хушбўй ҳид таратади. Аксинча, бадбўй хиднинг ёнидан ўтса, бадбўй хид таратади. Айтиладики, ақлли кишилар билан ўтирсанг, уларнинг ақли сенга юқмаса ҳам, аҳмоқлар билан ўтирсанг, уларнинг аҳмоқлиги сенга юқади. Чунки фасод инсонга тезроқ етиб боради, инсон табиатидаги нарсаларни шиддат билан бузади.

Хулоса шуки, кишиларнинг суҳбати инсонга таъсир қилади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Тавба сурасида: «Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга тақво қилинглар ва содиқлар ила бирга бўлинглар», дея марҳамат қилган (Тавба сураси, 119-оят).[5]

Бу ерда огоҳлантириш лозим бўлган нарса шуки, баъзилар олим ва солиҳ кишиларни қўйиб, бирор кишига фақатгина шахсий саҳифасидаги суратлари ва ташқи кўриниши чиройли бўлгани учунгина интиладилар ва дўстлик сўрови юборадилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ сизларнинг суратларингиз ва жасадларингизга қарамайди, балки қалбларингизга қарайди», дея бармоқлари билан кўксларига ишора қилганлар.[6]

Бундан мурод шуки, Аллоҳ таоло бандаларини ташқи кўриниш гўзал бўлгани учун қабул қилмайди ёки унга яқин бўлмайди ва акси бўлгани учун уни тарк қилмайди. Балки уни гўзал амали ва пок қалби билан қабул қилади, аксинча бўлса, тарк қилади.[7]

Худди шунингдек, мусулмон киши илоҳий одоб билан одобланиши лозим. Шундай экан, у бирор кишига фақатгина ташқи кўриниши чиройли бўлгани учун дўстлик сўрови юбормайди ёки сўровини қабул қилмайди ва акси бўлгани учун уни рад этмайди. Балки унинг амали гўзал бўлгани учун, дини ва манҳажи саломат бўлгани учун дўстлик сўрови юборади ёки сўровини қабул қилади.


[1]      Қаранг: «Ат-тайсир бишарҳил жомиъис-соғийр (Мановий): 2/331.

[2]      Саҳиҳ ҳадис. Аҳмад 22755-рақам билан, Бухорий «Ал-адаб ал-муфрад»да 355-рақам билан, Ҳоким «Мустадрок»да 421-рақам билан ривоят қилган.

[3] Имом Бухорий 5534, Имом Муслим 2628 рақам билан Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.

[4]      «Ат-тайсир бишарҳил-жомеъис-соғир» (Мановий): 1/364.

[5] «Мирқотул мафотийҳ шарҳу мишкотил масобийҳ» (Мулло Алий Қорий): 8/3136.

[6]      Муслим 2564-рақам билан Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.

[7]      Қаранг: «Кифааятул-ҳаажа фи шарҳи сунани Ибн Маажжаҳ» (Абул Ҳасан Синдий): 2/536.

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Ғуслнинг фарзи учта 1. Оғизни чайқаш мазмаза. Оғизни чайиш сув бутун оғизни эгаллайдиган даражада давоми...

19:00 / 12.07.2019 3271
embedhttpswww.youtube.comwatchvy1TJM4YrZwembed

13:51 / 07.04.2017 4751
27    « ». . Йигирма еттинчи ҳадис «Восила ибн Асқаъдан ривоят қилинади «Расулуллоҳ давоми...

22:35 / 01.06.2018 3451