Тест саволлар асосида танлов
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бу дунёда бизларни нозик ҳилқат соҳибалари қилиб яратган, Ўзининг ҳабиби бўлган Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга уммат қилиб яратган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин.

Биз, аёлларни ҳурмат ва эҳтиром қилишда ўз умматларига ўрнак кўрсатган суюкли Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ва у Зотнинг аҳли байти ҳисобланган оналаримизга дуруду салаватлар бўлсин.

Барчаларингизни кириб келган рабиул аввал ойи билан муборакбод этамиз. Ушбу ой набийимиз Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган чексиз ва бениҳоя муҳаббатини даъво қилувчи ҳар бир муслим ва муслима учун ўта аҳамиятлидир.

Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассалом аёлларнинг илмли, маърифатли бўлишларига алоҳида эътибор берганлар. Биз ҳам у Зотдан ўрнак олган ҳолда, туғилаётган ва келажакда дунёга келувчи умматларнинг тарбиячиси бўлувчи аёлларимизни билимларини ошириш мақсадида, шундай муборак ойда анъанамизга амал қилган ҳолда «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам  йўлчи юлдизим » номли танловни эълон қилмоқдамиз.

Сиз, азиз муслималарнинг ҳукмига танлов саволларини қуйидаги ҳавола этамиз: 

Жавобларингизни эса қуйидаги манзилда кутиб қоламиз:  test.muslimaat.uz@gmail.com

Жавобларни милодий санада 2015 йил 25 декабригача, ҳижрий санада эса 1437 йил рабиул аввал ойининг 15 кунигача қабул қиламиз. Энг кўп саволларга жавоб берган 3 та мухлисамизга махсус совғаларимиз бор.

  1. Қайси шаҳарга тоун(ўлат) касали кирмайди?
а. Макка б. Мадина с. Тоиф. д. Макка ва Мадина  
  1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бешинчи осмонда кўрган пайғамбар ким?
  а. Иброҳим б. Мусо с. Ҳорун д. Идрис  
  1. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни доим кулдириб юрган саҳобанинг номи?
  а. Абу Даҳдаҳ б. Нуаймон ибн Амр с.  Лақлақа ибн Нуайм д. Абу Қарқара ибн Собит  
  1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қайси пайғамбар ҳақида: «У Карийм ибн Карийм ибн Карийм ибн Кариймдир», деганлар?
  а. Иброҳим алайҳиссалом б. Закариё алайҳиссалом с. Исҳоқ алайҳиссалом д. Юсуф алайҳиссалом  
  1. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам доим ўзлари билан олиб юрган қиличнинг номи?
  а. Зул қарон. б. Ҳадидий с. Зул фиқор д. Зут тоқайн  
  1. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам яҳудийга гаров сифатида берган совутлари нима деб номланган.
  а. Затул вишаҳ б. Затул ҳавоши с. Ал-батроу д. Зутул фузул  
  1. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижрат қилганларида йўлбошчи қилган киши қайси динда эди?
  а. Мусулмон б. Насроний. с. Яҳудий. д. Мушрик.  
  1. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Катта Бадрга кетаётганларида Мадинага кимни ўз ўринларига қўйиб кетганлар?
  а. Ибн Умми Мактум. б. Зайд ибн Ҳориса с. Абу Салама ибн Абдул Асад д. Усмон ибн Мазъун  
  1. Қайси саҳоба Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хатиблари деган ном билан танилган?
  а. Ҳассон ибн Собит б. Қисс ибн Соида с. Собит ибн Қайс д. Дардо ибн Шомих  
  1. Қайси саҳобийни Уҳуд жангида мусулмонлар адашиб ўлдириб қўяди?
  а. Ҳусайл ибн Жобир б. Абдуллоҳ ибн Жобир с. Ямон ибн Жобир д. Салмон ибн Жобир  
  1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳижратдан неча йил  аввал таваллуд топдилар?
  а. 54 йил б. 52 йил с. 53 йил д. 50 йил  
  1. «Муҳаммад» (соллаллоҳу алайҳи васаллам) исмининг луғовий маъноси нима?
  а. Мақталган б. Мақтови тинмай янгиланиб турувчи. с. Мақталувчи д. Улуғланган  
  1. Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмларини ким қўйган?
  а. Оналари б. Боболари с. Амакилари д. Оталари  
  1. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни енг аввал ким эмизган?
  а. Оналари Омина б. Амакиларини жориялари Сувайба с. Ҳалимаи Саъдийя д. Тўғри жавоб йўқ  
  1. Бола соғлом ва зийрак бўлиб ўсиши учун арабларда саҳройи аёллардан эмизувчи она топиш одати бор эди. Бу кимнинг давридан бошлаб жорий бўлган?
  а. Аднон давридан б. Маъдд ибн Аднан давридан с. Қусай ибн Ҳаким давридан д. Килаб давридан  
  1. 16Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эмизган Ҳалима онамиз оталарининг исми нима бўлган?
  а. Жобир б. Абу Зуайб с. Қайс д. Алқама  
  1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оналари неча ёшда вафот этган?
  а. 21 ёшида б. 25 ёшда с. 23 ёшда д. 20 ёшда  
  1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам амакиларининг қарамоғида қандай иш қилиб амакиларига ёрдам берганлар?
  а.Одамларнинг ишларини қилиб б. Одамларнинг чорва ҳайвонларини боқиб с. Одамларнинг юкларини кўтариб д. Одамларнинг молларини сотиб  
  1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакилари Абу Толиб у Зотни Шомга тижорат сафарига олиб чиққан вақтда у Зот неча ёшда эдилар?
  а. 12 ёш б. 14 ёш с. 9 ёш д. 11 ёш  
  1. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Бадр куни қайси саҳобага касал онаси ёнида қолишликни буюрганлар?
  а.  Абу Умома б.  Рофиъ ибн Молик с.  Баро ибн Маърур д. Абу Зарр  
  1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Абу Бакр розияллоҳу анҳу Савр ғорида эканликларида уларга таом олиб келган саҳобий аёл ким бўлган?
  а.   Ҳафса бинти Умар б.   Хадича бинти Хувайлид с.   Асмо бинти Абу Бакр д.   Зайд бинти Жаҳш  
  1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳафса бинти Умар розияллоҳу анҳога ҳижрий нечанчи йили уйланганлар?
  а.   2 ҳижрий йилда б.   3 ҳижрий йилда с.   5 ҳижрий йилда д.   1 ҳижрий йилда  
  1.  Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам нубувватнинг ўн тўртинчи йили қайси ойда Мадинага ҳижрат қилганлар?
  а.    Муҳаррам ойида б.    Ражаб ойида с.    Рамазон ойида д.    Рабиул аввал ойида  
  1. Али ибн Абу Толиб билан Фотима онамизни никоҳ тўйлари қайси йил бўлган?
  а.    1 ҳижрий йилда б.    2 ҳижрий йилда с.    3 ҳижрий йилда д.    4 ҳижрий йилда  
  1. «Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, мен Аллоҳ ва Унинг Расулини дўст тутаман ва бу кофирлар билан тузилган битимдан ҳамда уларни дўст тутишдан воз кечаман» деган сўзни қайси саҳоба айтган?
  а.    Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳу б.    Осим ибн Собит розияллоҳу анҳу с.    Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳу д.    Амр ибн Осс розияллоҳу анҳу  
  1. Фатҳ куни Қурайш хонимларидан қайси бири яширинган ҳолда мусулмон бўлиб келади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни танийдилар ва байъатини қабул қиладилар?
а.    Ҳинд бинти Утба б.    Отика бинти Зайд с.    Ҳамна бинти Жаҳш д.    Ҳалима бинти Утба  
  1. Бадр ғазотида қурайшликлар билан яккама-якка олишувга чиққан саҳобалардан бири?
  а.    Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу б.    Анас ибн Назр розияллоҳу анҳу с.    Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу д.    Ҳамза ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу  
  1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ойша розияллоҳу анҳо билан нечанчи ҳижрий йилда бир ёстиққа бош қўйганлар?
  а.    1 ҳижрий йилда б.    2 ҳижрий йилда с.    3 ҳижрий йилда д.    4. ҳижрий йилда  
  1. Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг даъватлари билан Исломни биринчилардан бўлиб қабул қилган саҳоба?
  а.    Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу б.    Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу с.    Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу д.    Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу  
  1. Нубувватнинг қайси йили Абу Толиб ва Хадича розияллоҳу анҳо вафот этганлар?
а.    8 б.   10 с.   12 д.   9

muslimaat.uz

 
 
Мавзуга оид мақолалар
Гуноҳлардан халос бўлайлик десак...     Жума намозини ўқиш Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм     Аллоҳ жалла давоми...

10:50 / 22.12.2017 6009
Тафсири Ҳилол китобидан Шайх Ҳазратларининг сўзлари Аллоҳ таолонинг каломи тафсири ҳақидаги ушбу давоми...

19:20 / 06.06.2017 4835
gallery linkfile ids8504,8505,8506,8507,8509 16.06.2015  Москванинг  Ислом институтида дипломлар топшириш маросими тантали тарзда давоми...

07:08 / 09.02.2017 6073
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ         Мавлид ойи муносабати давоми...

10:26 / 26.02.2017 3801