13 февраль – Халқаро радио куни
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

2011 йили БМТнинг ЮНЕСКО Бош конференцияси ўзининг 36-сессиясида 13 феврални Халқаро радио куни деб эълон қилди. Бу таклифни биринчи бўлиб Испания олға сурган. ЮНЕСКО ташкилоти мазкур масалада ўтказган тадқиқотларидан сўнг ушбу таклифни Бош конференцияга тақдим этди.

Бу куннинг Халқаро радио куни деб тайинланишининг сабаби шуки, 1946 йил 13 февралда “БМТ радио”си ташкил этилиб, ўз эфирини бошлаган эди.

Радио деганда дунёдаги энг кўп аудиторияга эга коммуникация воситаси тушунилади. У катта имкониятларга эга ва кам харажатларни талаб этувчи, омматан тан олинган алоқа воситасидир.

Радио дунёнинг энг чекка ҳудудларида жойлашган аҳоли қатламлари: оми ва саводсиз, қашшоқ аҳоли, аёллар, ёшлар, ногиронлар кабиларга етиб бориб, билим савияси ҳамда маълумотидан қатъи назар жамият ишларида фаол иштирок этиш, маълумотга эга бўлиш имкониятларини ўзида намоён қилади.

Бундан ташқари, радио турли фавқулодда вазиятлар ва табиий офатларда ўта аҳамиятли вазифани ўтайди. Янги-янги технологиялар ёрдамида, мобил воситалар ва кенгполосали алоқа ҳамда планшетли компьютерлар кўмагида радио бугунги кунда янада такомиллашиб бормоқда.

«Радиоэшиттиришлар жамиятдаги турли гуруҳларни уларнинг умумий қизиқишлари остида бирлаштириб, ўзаро муносабатларини яхшилаш борасида самарали натижа бера олади. Шундай экан, “2019 йил – Халқаро радио куни” дунёнинг тинчроқ ва бағрикенгроқ бўлишида радионинг аҳамиятини ифодалайди», дейди ЮНЕСКОнинг ОАВ тараққиёти ҳамда жамият бўлими раҳбари Мирта Лоренцо.

Эслатиб ўтамиз, радио ихтиро қилинганига 100 йилдан ошди. 

Мавзуга оид мақолалар
Худайбия жанги Пайғамбар алайҳиссалом саҳобалари билан умра ниятида Мадинадан Маккага қараб йўл давоми...

15:53 / 21.02.2017 5310
embedhttpswww.youtube.comwatchvZggd4olRQ8Uembed

11:59 / 08.09.2016 6147
«Бутун дунёга машҳур бўлган, келиб чиқиши арман миллатига мансуб, француз қўшиқчиси Шарл Азнавурнинг қизи давоми...

19:17 / 21.12.2016 5455
НЕЪМАТГА МАСТ БЎЛИБ ҚОЛМАГИН Инсон Аллоҳ томонидан берилаётган неъматларга эмас, бизларга офият, омонлик, давоми...

16:04 / 03.04.2019 4636