Омон бўлинг, устозимиз, омон бўлинг!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бизлар учун нурга тўлган дунёдирсиз,

Илму ҳикмат-дурга тўлган дарёдирсиз,

Расулуллоҳ экиб кетган ҳурмодирсиз,

Омон бўлинг, устозимиз, омон бўлинг.

Бизлар учун дуода ҳар замон бўлинг.

 Кимлар сизга тошлар отса, жоҳил экан,

Илми ноқис, ҳақиқатдан ғофил экан,

Нафсига қул, манманликка мойил экан,

Омон бўлинг, устозимиз, омон бўлинг.

Бизлар учун дуода ҳар замон бўлинг.

 

Ҳар сўзингиз Қуръондан бир оят эрур,

Ҳадис эрур, буни фақат уққан билур,

Сиздек одам дунёга юз йилда келур,

Омон бўлинг, устозимиз, омон бўлинг.

Бизлар учун дуода ҳар замон бўлинг.

 

Керилмайсиз шогирдларим сонсиз дея,

Айни чоғда мен илмда тенгсиз дея,

Қайғурасиз гумроҳларга, эссиз, дея,

Омон бўлинг, устозимиз, омон бўлинг.

Бизлар учун дуода ҳар замон бўлинг.

 

Ғамингиз бир: ҳамма оға-ини бўлса,

Ҳақ таоло не буюрган – шуни қилса,

Ихтилофлар барҳам топиб унутилса,

Омон бўлинг, устозимиз, омон бўлинг.

Бизлар учун дуода ҳар замон бўлинг.

 

Аммо нодон одамлар бор, ҳасад қилар,

Кеча-кундуз сизга зиён-заҳмат тилар,

Алоуддин қўллар очиб дуо қилар:

Омон бўлинг, устозимиз, омон бўлинг.

Бизлар учун дуода ҳар замон бўлинг.

 

Алоуддин Ҳофий

Мавзуга оид мақолалар
Биз оилада беш ўғилмиз. Ҳозирда ҳаммамиз уйлижойли, болачақали бўлиб кетганмиз. Дадам болалигимиздан бизни давоми...

22:58 / 28.01.2024 14853
embedhttpswww.youtube.comwatchvQUxPsiWOjtgfeatureyoutu.beembed

10:56 / 05.09.2017 4365
Американинг ЛосАнжелес шаҳрида «Мусулмонларнинг айбсизлиги» номли жанжалли фильм продюсери Накула давоми...

11:12 / 02.12.2016 3788
Дунё тамаддунида кўплаб тақвимлар мавжуд бўлган бўлиб, бугунги кунда ҳам уларнинг айримлари амалда давоми...

14:26 / 02.05.2019 7546