Лондонда мусулмон жуфтлик тўй куни уйи йўқ мискинларга таом улашди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тўй инсон ҳаётининг энг муҳим воқеаларидан биридир. Анна Бегум ва Закарийё Хон ўзлари учун унутилмас бўлган бу кунда олий инсонийлик қадриятларини намоён қилишди.

Тўй режаларининг бир қисми сифатида бу жуфтлик уйсиз мискинларга ҳам қувонч бағишлашга аҳд қилди. Дўстлари, оила аъзолари ва меҳмонлар учун тайёрланган таомдан маҳаллий муҳтож аҳолига ҳам улуш ажратишди. Эътиборли жиҳати шундаки, бу тўйдан ортиб қолиб, тарқатиб юборилган таом эмасди, балки азиз меҳмонлар учун тайёрлангани каби таомлар махсус қутиларга жойланиб, ҳақдорларга етказилди.

«Бизнинг иймонимиз ўзимиздаги неъматни муҳтож инсонлар билан бўлишишни тақозо қилади. Бундай имконга эга бўлиш биз учун Аллоҳнинг раҳматидир. Албатта, биз бундан кўпроғини ҳам қилишни истаган бўлардик», дейишди Анна ва Закарийё.

Биз бугун бошқа кўплаб нарсалар қатори таомнинг исрофи ҳам кўпайган, эртакнамо тўй тантанаси учун инсонлар улкан молиявий сарфларга тайёр бўлган, шон-шуҳрат («хўжакўрсин»)га интилиш авжига чиққан истеъмолчи дунёда яшаяпмиз. Анна ва Закарийёнинг тўйлари ҳақиқатдан ҳам ўзига хос истисно бўлди, десак, янглишмаймиз. Бу воқеа бошқа кўплаб инсонларни ҳушёрликка чақириб, камтарлик ва шукр келтирувчи бўлишларида ибрат бўлади, деб умид қиламиз.

Мавзуга оид мақолалар
Ҳиндистонда карикатура чизиб, Пайғамбаримиз алайҳиссаломга нисбат берилган суратли китобларни чоп давоми...

08:40 / 28.02.2017 3882
Улуғ устоз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари вафотига чуқур қайғу ила битилган марсия Этиб жон давоми...

08:13 / 09.02.2017 5580
Фаришталарга ишониш иймон арконларидан бўлиб, инсон уларга иймон келтирмагунча мўмин давоми...

13:53 / 08.11.2016 5339