Қийротларни бой бериб қўйманг!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Навбатдаги намоз. Ҳар доимгидек масжидга кирувчиларга, Аллоҳнинг амрига “Лаббай!” деб жавоб бераётганларга ҳавас билан қараб тургандим. Шу пайт масжидга бир эмас, икки маййитни олиб келишди. Тобутларнинг кўринишидан бири аёл, бири эркак киши экани маълум эди. Кейин эшитдимки, бу икки марҳум бир оиладан бўлиб, она ва бола экан. Жамоат жуда катта, икки тобут худди кишиларнинг елкасида оқиб келарди. Улар масжидга кириб кетишди.

Инсоннинг улуғлиги, умрининг охирида уни эъзозлаб кўтариб, Роббисининг қошига боришини таъминлаётган бандаларни кўриб хурсанд бўласан киши.

Тўсатдан масжид ичидан бир неча киши қайтиб чиқди. Улар дарвозанинг ташқарисида бир тўп ҳосил қилишди ва суҳбатга берилишди. Кўзларимга ишонмадим. Ахир ҳали жаноза намози ўқилмаганди. Хаёлимга келаётган турли шубҳаларни ҳайдадим-да, қизиқиб уларни кузата бошладим. Балки кимнидир кутиб туришгандир. Эҳтимол, намоз вақтигача марҳумларнинг қандай яхши инсон бўлганларини хотирлаб туришгандир. Ўзим юқори қават деразасидан кузатиб турганим учун суҳбат нима ҳақида кетаётганини эшитолмасдим.

Бир оздан сўнг пешин намозига азон айтила бошлади. Даврадагилар шу қадар суҳбатга киришиб кетганларидан азон овозини пайқамадилар ҳам.

Шунда бир ҳадис ёдимга тушиб кетди: “Бир куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки жаноза намозида қатнашса, унга бир қийрот, агар дафн қилишда ҳам иштирок этса, икки қийрот бордир”, десалар, саҳобалар: “Қийрот нима, ё Расулуллоҳ?” деб сўрадилар. У зот соллаллоҳу алайҳи вассалам: “Икки буюк тоғ”, дея жавоб бердилар”.

Намоз тугаб, марҳумлар ҳурмат-ла сўнгги манзил томон кузатилдилар. Кишилар савобдан умидвор бўлиб, тобутни кўтариш учун олдинга интилишди. Улар орасида биз кузатган ўша суҳбатдошлар ҳам бор эди…

Азизлар, неъматларни тўлиғича қўлга киритинг. Қийротларни бой бериб қўйманг!

Адолат Ҳусанова

Мавзуга оид мақолалар
1. Уч ракъат витр ўқиган кишига биринчи ракъатида Фотиҳадан кейин Аъло сурасини, иккинчисида Кафирун давоми...

15:10 / 08.12.2016 3273
Муҳаммад Ҳасан Валади Деду Шинқитий ҳафизаҳуллоҳ айтади quotКутубхонамдаги китобларнинг кўпи қўлёзма. Уни давоми...

02:15 / 15.08.2020 5525
   Аввало, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ва отаона, устоз, қариндошуруғлар тарафидан қурбонлик давоми...

11:48 / 20.08.2018 3841
Янги ижтимоий ташкилот Россия Мусулмон Хотинқизлари Иттифоқи ушбу йил февраль ойи бошида Россия давоми...

11:17 / 11.12.2016 3110