«Муслиманинг жамиятдаги ижтимоий ўрни» мавзусига бағишланган муслима аёллар ташкилотларининг олтинчи умумроссия съездининг якуний резолюцияси (қарори)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.

«Муслиманинг жамиятдаги ижтимоий ўрни» мавзусига бағишланган муслима аёллар ташкилотларининг олтинчи умумроссия съездининг якуний резолюцияси (қарори)

Россия, Москва, «Альфа» меҳмонхонаси, 20 июль 2018 йил

2018 йилнинг 20 июлида Москвада «Муслиманинг жамиятдаги ижтимоий ўрни» мавзусига бағишланган муслима аёллар ташкилотларининг олтинчи умумроссия съезди бўлиб ўтди.

Съездда Россиянинг 34 та регионидан ҳамда қўшни мамлакатлар: Астрахань минтақаси, Владимир минтақаси, Кемерово минтақаси, Краснояр ўлкаси, Санкт-Петербург ва Ленинград минтақаси, Липецк минтақаси, Москва шаҳри, Москва минтақаси, Мурманск минтақаси, Нижегородск минтақаси, Омск минтақаси, Оренбург минтақаси, Пензенск минтақаси, Пермь ўлкаси, Ростов-на-Дону, Рязанск минтақаси, Саратов минтақаси, Свердловск минтақаси, Ставрополь ўлкаси, Челябинск минтақаси, Адыгея Республикаси, Бошқирдистон Республикаси, Доғистон Республикаси, Ингушетия Республикаси, Қрим Республикаси, Мордовия Республикаси, Шимолий Осетия-Алания Республикаси, Татаристон Республикаси, Карелия Республикаси, Кабардино-Балкар Республикаси, Карачаево-Черкес Республикаси, Чеченистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаларидан муслима аёллар ташкилотларининг раҳбарлари ва вакиллари иштирок этдилар.

Съезд иши давомида даврада муслима аёлнинг жамиятдаги ижтимоий ўрни, замонавий аёлнинг шахсий, касбий ҳамда руҳий ривожланиш жараёнидаги ўзини ўзи англаш масалалари кўриб чиқилди.

Ижтимоий лойиҳалар, хайрия ишлари билан шуғулланувчи, шунингдек, мамлакатнинг ва умматнинг ҳаётида иштирок этувчи муслима аёлларнинг ижтимоий фаолияти ҳамда тутган ўрни каби масалаларга алоҳида эътибор берилди. Шу билан бир қаторда бундай фаолият ижод билан шуғулланиш, атрофдагиларнинг яшаш шарт-шароитларини яхшилаш, руҳий ва ижтимоий масалалар ечимини топиш, аҳолининг ҳимояга муҳтож қатламига ёрдам кўрсатишга йўналтирилгани ҳам таъкидлаб ўтилди.

Барча съезд қатнашчилари замонавий муслима аёлнинг фаол ҳаёт йўли Қуръонга ҳамда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига мувофиқ бўлмоғи лозим, дея якдиллик билдиришди. Шунингдек, замонавий муслима аёл Россия жамиятининг ажралмас қисми ва унинг ижтимоий, иқтисодий ҳамда сиёсий ривожланишига таъсир кўрсата олади, деган фикрга қўшилишди.

Юқорида келтирилганларга асосланган ҳолда «Муслиманинг жамиятдаги ижтимоий ўрни» мавзусига бағишланган муслима аёллар ташкилотларининг олтинчи умумроссия съезди якуний резолюциясига (қарорига) киритиш учун қуйидаги таклифлар берилди:

  1. Аёлнинг асосий ижтимоий вазифаси – оила ва унинг мулкини сақлаш, фарзанд тарбияси, тақводор умр йўлдошга эргашмоқ ҳамда уни қўллаб-қувватламоқ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом:

«Аёлларнинг яхшиси – назар солсанг, хурсанд қиладиган, амр қилсанг, итоат этадиган ва ғойиб бўлсанг, ўз нафсида ҳамда молингда сени муҳофаза қиладиганидир»,  деганлар.

Аллоҳ таоло Нисо сурасида эрига итоаткор аёлларнинг мақтовида қуйидагиларни айтади:

«Солиҳа аёллар – итоаткор ва Аллоҳнинг ҳифзи ҳимояси бўйича ғойиб (эр)ларининг муҳофазасини қилувчилардир» (34-оят).

  1. Аёллар ҳам эркаклар каби, ҳар бир мусулмон каби имкон қадар нафақат қариндошларига, балки етимларга, камбағалларга, узоқ-яқиндаги қўшниларга, ҳамкасбларга, мусофирларга, тақдир тақозоси билан қийин аҳволга тушиб қолган кишиларга, шунингдек, қўл остида ишловчиларнинг тирикчилигига ёрдам бериши даркор.

Наҳл сураси, 97-оят:

«Эркагу аёл, ким мўмин ҳолида яхши амал қилса, Биз унга яхши ҳаёт кечиртирамиз ва, албатта, уларни қилиб юрган амалларининг энг гўзалига бериладиган ажр ила мукофотлармиз».

Нисо сураси, 36–37-оятлар:

«Ва Аллоҳга ибодат қилинглар ва Унга ҳеч нарсани ширк келтирманглар. Ота-онага, кариндошларга, етимларга, мискинларга, яқин қўшниларга, ён қўшниларга, ёнбошдаги соҳибларга, кўчада қолганларга ва қўлингизда мулк бўлганларга яхшилик қилинглар. Албатта, Аллоҳ ўзини юқори тутувчиларни ва одамлар устидан фахр қилувчиларни хуш кўрмас. Улар бахиллик қиладиган, одамларни бахилликка буюрадиган ва Аллоҳ уларга Ўз фазлидан берган нарсаларни беркитадиганлардир. Ва кофирларга хорловчи азобни тайёрлаганмиз».

  1. Муслима аёл мамлакатнинг сиёсий ҳаётида иштирок этиш, эркин (очиқ) сайловларда қатнашиш, давлат ва ижрои ҳокимиятнинг сиёсатида таъсир кўрсатиш ҳуқуқига эга. Шу билан бир қаторда, у агар гуноҳ ишларга буюрилинмаса, ҳукмдорларга итоат этмоғи лозимдир.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Мусулмон одам, модомики, гуноҳларга буюрилмас экан, яхши кўрган ишларида ҳам, ёмон кўрган ишларида ҳам (амирларга) қулоқ солиб, итоат этиши лозим. Агар гуноҳга буюрилса, қулоқ солиш ва итоат этиш йўқ» (Муттафақун алайҳ).

Уммул Ҳусойн розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Агар сизларга қулоқ-бурни кесилган қул амир қилинса-да, сизларни Аллоҳнинг Китоби билан бошқарар экан, унга қулоқ солиб, итоат қилинглар!» (Муслим ривояти.)

  1. Ҳар бир эркак ва аёлга фарз қилинганидек, муслима аёл илм олишга ҳамда жамиятда ўзининг ижтимоий ўрнини шакллантиришга ҳақлидир. Аёл нафақат илм ўрганиш ҳуқуқига эга, балки ўрганганларини яқинларига таълим бериш билан, диний ташкилотларда ишлаш орқали, шунингдек, уммат манфаати учун илмий фаолият юритган ҳолда тарқатиши лозим.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Илм талаб қилиш ҳар бир муслим учун фарздир» (Ибн Можа, Байҳақий ва Ибн Абдулбарр ривоят қилишган).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Шифо бинти Абдуллоҳ розияллоҳу анҳога: «Мана бунга ёзишни ўргатганингдек, «намила»га дам солишни ҳам ўргатмайсанми?!» дейишларидан Ҳафса бинти Умар онамиз розияллоҳу анҳо аввал Шифо бинти Абдуллоҳ розияллоҳу анҳодан ёзишни ўрганганлари чиқади.

   

Мавзуга оид мақолалар
Макка шаҳрида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асл шахсиятини қайта тиклаш ва у Зотнинг таълимоти давоми...

10:33 / 27.01.2017 3682
Ҳеч шубҳа йўқки, «ҳамма ишларимни Аллоҳ кузатиб турибди» деб эътиқод қилгувчи мўмин кишининг хатолари кам давоми...

12:21 / 08.11.2016 6551
Умр йўлдошингизнинг кўнглини олинг, қанчаданқанча эрлар аёлининг кўнглини олишни хаёлига ҳам давоми...

22:07 / 02.03.2023 2525
Бандалари учун нима афзал эканини яхши билиб, бизларга бир кеча ва кундузда беш маҳал намоз ўқимоқни фарз давоми...

15:59 / 28.12.2016 4681