Қандай қилиб Исломни тўғри англаш мумкин?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ислом узоқ муддат давомида жаҳон оммавий ахборот воситалари, таълим тизими ва сиёсий майдонда инкор қилиб келинди. Сўнгги пайтларда Исломга бўлган қизиқиш ўсиб бормоқда. Бироқ, афсуски, бу қизиқишларнинг сабаби ижобий омиллар эмас, балки Ислом оламидаги тўнтаришлар ва террористик ҳужумлар бўлди.

Шундай экан, кўпчилик инсонлар Исломга, умумий нисбатда бунинг кўрсаткичи жуда оз бўлса-да, халқаро терроризм ойнасидан қарашни афзал кўриши ҳайратланарли эмас.

Инсонлар Исломни мусулмон аҳоли, аксар аҳолиси мусулмон бўлган Саудия Арабистони, Эрон ва Афғонистон каби мамлакатларнинг фаолиятлари орқали тушунишга уринишади. Дунёнинг бошқа бурчакларида ҳам мусулмонлар кўп бўлса-да, кўпчиликнинг кўз олдида Ислом деганда, аввало, араб олами ва Яқин Шарқ гавдаланади.

Тўғри, ҳозир Ислом ҳақида кўп гапирилмоқда. Бироқ умумий йўналиш салбий жиҳатларга – жиноятлар ва инсон ҳуқуқлари бузилишига қаратилмоқда.

Исломни тушунишда қандай йўл тутиш керак?

Умуман олганда, барча маданиятларда тафаккурга таъсир қиладиган кўплаб нуқтаи назарлар бор. Айни пайтда улардан баъзилари кишининг воқеликни нотўғри қабул қилишига сабаб бўлади.

Масалан, ғарб насроний олами уларнинг маданиятини Салиб юришлари ва инквизиция таъсирида тушунишга рози бўлмайди. Худди шунингдек, Исломни ҳам терроризм орқали тушуниш керак эмас.

Аввало, аксар мусулмонларнинг дунёқарашига эътибор қаратиш лозим. Кўпчилик мусулмонлар бир овоздан зўравонлик ва терроризмни қоралайди. Кейинги қадамда эса Ислом олимларининг фикрларига мурожаат қилиш керак. Ислом уламолари Исломнинг бешта қадриятни муҳофаза қилишини таъкидлаганлар:

  1. Жоннинг муҳофазаси

Ислом айбсиз кишининг жонига тажовуз қилишни қатъиян ман қилади.

  • Шаън муҳофазаси

Ислом туҳмат, бўҳтон ва ёлғон гувоҳлик беришни таъқиқлайди.

  • Ақл муҳофазаси

Ислом кишиларни ўз ақллари ва онглари ҳақида қайғуришга буюради. Маълумки, спиртли ичимликлар ва гиёҳванд моддалар ақлни тўсиб, жамиятнинг парчаланишига ва жиноятлар содир бўлишига олиб келади. Шунинг учун инсонларни ва жамиятни ҳимоялаш мақсадида Ислом бу нарсаларни ман қилади.

  • Насаб муҳофазаси

Фаҳш, зино ва хиёнат оила бузилишининг асосий сабабларидандир. Ислом никоҳга тарғиб қилиб, оила қадриятларини ҳимоя қилишга буюради.

  • Мулк муҳофазаси

Иқтисодий тенглик барча жамиятларнинг барқарор тараққиёти калитидир. Судхўрлик, фирибгарлик ва порахўрлик каби иллатлар иқтисодий мувозанатнинг бузилишига олиб келади. Ислом ҳар бир шахс билан биргаликда жамиятнинг ҳам бойлигини ҳимоя қилади ва барча бойликлар қонуний (ҳалол) йўл билан топилишини талаб этади.

Мавзуга оид мақолалар
Бошқа ибодатлардаги каби садақа ва хайрэҳсонда ҳам фарзу вожибдан кейинги ўринда ихтиёрийси туради. давоми...

15:05 / 17.11.2016 3727
2ҳикояҲеч ҳам эсимдан чиқмайди. Мактаб даврларимда қачон дарс тайёрлагани ўтирсам, дадам ҳар хил давоми...

23:28 / 16-yanvar 3464
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Бу оламни Ўзининг ҳабиби Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган давоми...

15:23 / 08.12.2016 3651