Ўзбекистон олимлари Санкт-Петербургдаги Бухоро амири масжидини қурилганидан 100 йил ўтиб кўришади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 1910 йилда Бухоро амири Саид Абдулаҳадхон ҳомийлигида вақф тарзида барпо этилган жоме масжиди қад кўтариб турибди. Масжиднинг лойиҳасини яратишда Амир Темур даврида қурилган бинолардан, жумладан, Самарқанддаги Гўри Амир мақбарасидан илҳомланилган.

2008 йилгача мазкур жоме масжиди Санкт-Петербургда ягона ҳисобланган. Бугунги кунга келиб, унинг шарқона услубда қад кўтарган миноралари ва мовий гумбазлари, худди юз йиллар аввалгидек, шаҳар меъморчилигининг ажралмас қисми сифатида қадрланади.

Шу йилнинг 6-8 июнь кунлари Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон маданий мероси — халқлар ва мамлакатлар ўртасида мулоқотга йўл” Иккинчи Халқаро Конгресс иштирокчилари, шу жумладан, Ўзбекистон олимлари мазкур масжидга ташриф буюришади. Улар масжид деворларидаги мукаммал безакларни ва коллиграфик ёзувларни ўз кўзлари билан кўришлари мумкин бўлади.

Ушбу ташрифнинг муқаддас Рамазон ойига тўғри келиши унинг аҳамиятлилик даражасини яна ҳам оширади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Мунавваров, Конгресс иштирокчиси:

— Мазкур конгресс дастурига Бухоро амири томонидан қурилган масжидга ташриф ҳам борлиги диққатга молик. Очиғи, масжид ҳақида қисқа маълумотларга кўзимиз тушган бўлса-да, лекин шу вақтгача катта аҳамият берилмаганди. Масжидни яқиндан ўрганиш, унинг меъморий жиҳатларини кўриб чиқиш масаласи қўйилмаган эди. Мана энди ана шу камчиликнинг ўрни тўлдирилади. Чунки нима бўлганда ҳам масжид бизнинг ўтмишдаги меросимиз ҳисобланади.

ЎзЭОАВМА ахборот хизмати

Мавзуга оид мақолалар
Қалбларга юпанч бўлишга ҳарис бўлинглар. У инсонни муваффақият томон бошлайди. Мана, Эдисонни олайлик, олим бўлиб етишди. Устозлари уни Аҳмоқ бола , деб давоми...

11:28 / 08 март 1440
Нуфузли олий ўқув юртининг бир гуруҳ собиқ битирувчилари устозларини зиёрат қилгани келишди. Суҳбат давомида фаолиятдан гап чиқиб кетди. Ёшлар иш жараёнидаги давоми...

09:37 / 11.03.2019 2065
  Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун Илёс ҳожи Илёсов 1947 йил Доғистонда туғилиб, ўз ватанининг кўзга кўринган ва машҳур диний давоми...

05:22 / 26.12.2016 3878
Видео
Янгиликлар

Байрам туҳфаси

Омина журнали