Изтироб
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Улуғ устоз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари

вафотига чуқур қайғу ила битилган марсия

Этиб жон таркини ногоҳ, соҳиби иқтидор кетди, Жами дўсту қадрдонин қилиб ғамга дучор, кетди, Азиз элга зиёйи илмини айлаб нисор, кетди, Бу фоний мулки олам ичра топмасдан қарор, кетди, Тақиб мингларча қалбга нури Исломдин тумор, кетди.     Ўсиб-улғайган онидан иши илму китоб эрди, Неким битди, бари дилдан тошиб чиққан хитоб эрди, Фазилат бобида тенгсиз эди, олийжаноб эрди, Ки уфқи маърифат ичра у гўё офтоб эрди, Бу маъно боғини босди хазон, гўё баҳор кетди.     Садоқатли неча шогирд учун ота каби устоз, Илм бермоқда ғоят оқилу фарзонаю мумтоз, Ақл ойнасига берди тафаккури ила пардоз, Уларни қолдириб доғи аламда, айлади парвоз, Ажал сайёди ногоҳ жон қушин айлаб шикор, кетди.     Улуғ алломалар издоши , тафсир устаси – моҳир, Жавоб бермакда ҳар жумбоққа ақлин айлаган зоҳир, Қироат бирла ваъз айтишда нутқи томмаю соҳир, Вафосиз бу жаҳонда муддати умри бўлиб охир, Тамоми элга ибрат, тенгсиз эзгуликшиор кетди.     Шошиб Шому Ҳижоздан аҳли мўмин Шош томон келди, Бағишлаб руҳига вирду зикр, аҳли Турон келди, Бухоро, Хоразм, Кешу Самарканд, Андижон келди, Жами кўзларга дарё сингари ашки равон келди, Илм жисм эрди, ундан бир дам ичра бор мадор кетди.     Бўлиб фарзанди солиҳ, ақрабоси ғуссадин гирён, Азиз дийдорини кўрмоқни энди айлашиб армон, Солиб титроққа еру кўкни, чеккай нолаю афғон, Илм ганжини мерос айлабон кўзлаб боғи ризвон, Жаҳон ганжу зару кимхобига беэътибор кетди.     Бунингдек шайх келар юз йилда бу саҳни жаҳон ичра, Турарди ажралиб мингларча олим, нуктадон ичра, Китоби тарқатур ирфон нурин не жисму жон ичра, Бу мотам таърифи сиғмайди тавсифу баён ичра, Қилиб муштоқ муҳибин йўлларига интизор кетди.     Агар бор ибтидо ҳар недаки то, интиҳо бордир, Эмас боқий бирор ашё, анга хатму адо бордир, Билур ҳар кимдаки фикру теран ақли расо бордир: Муваққат ошиёнда барчага ҳукми қазо бордир, Омонат топшириб Ҳаққа фазлда беканор кетди.     Ёниб оташ аро Абдулаҳад устозни этгай ёд, Тўкиб ашкин қоғозга бу назмни айлади ижод, Қилиб сўнгсиз дуолар, шайхнинг руҳи покин этгай шод, Қиёматга қадар устоз боғи бўлмагай барбод, Ҳидоятдан ёқиб шаъм, колмай армон, беғубор кетди.    

Абдулаҳад қори ШАҲРИХОНИЙ,  

Бўз туман бош имом - хатиби

Мавзуга оид мақолалар
Она вафот этганидан сўнг отанинг уйланиши муаммо ва ечим Шубҳасиз, онанинг вафот этиши катта йўқотиш, мусибатларнинг улкани, қайғуларнинг оғиридир. Бу ҳодиса давоми...

11:40 / 10.03.2017 2645
Ҳайрон бўлманг, чиндан ҳам биз аёллар ҳаётимиз мазмуни, мустаҳкам тоғимиз, ишонган боғимиз бўлган эркакларимизни oталаримиз, акаукаларимиз ва айниқса, турмуш давоми...

09:48 / 26.01.2017 4447
 ҚабардинБалқар марказининг кўчаларида реклама баннерлари ўрнига Пайғамбар Муҳаммад алайҳиссалом ҳадисларидан ва Қуръондан цитаталар пайдо бўлди. Бу хилдаги давоми...

05:17 / 28.12.2016 3175
  2018 йил 15 октябрь куни Ҳилолнашр нашриётининг анжуманлар залида muslimaat.uz доим кўмакка тайёр деб номланган тадбир бўлиб ўтди. Унга бир қанча ташкилотлардан азиз давоми...

03:07 / 16.10.2018 3227
Видео
Янгиликлар

Байрам туҳфаси

Омина журнали