Қарзни узиш дуоси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир мукотаб Али розияллоҳу анҳунинг олдига келиб: «Мен келишилган маблағни топиб беришдан ожиз бўлдим. Менга ёрдам беринг», деди.

«Сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга таълим берган калималарни ўргатиб қўяйми? Агар зиммангда Сабийр тоғича қарз бўлса ҳам, Аллоҳ уни сендан узади. «Аллоҳумма икфинии биҳалолика ан ҳаромика ва иғнинии бифазлика амман сивока» дегин», деди».

Термизий ривоят қилган.

Шарҳ: Мукотаб — хўжаси билан маълум маблағ эвазига озод бўлиш учун шартнома ёзган қул. Сабийр — Ямандаги бир тоғнинг исми.

Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Менга ҳалолинг ила ҳаромингдан кифоя қилгин. Ўз фазлинг ила мени ўзингдан бошқалардан беҳожат қилгин».

Ким ушбу дуони ният ва ихлос билан фарз намозлардан кейин ўқиб юрса, Аллоҳ таоло унга қарзини узишда ёрдам беради.

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга кирган эдилар, бирдан ансорлардан Абу Умома деб аталадиган кишини кўриб қолдилар. Шунда у Зот:

«Эй Абу Умома! Сени масжидда намоз вақтидан бошқа вақтда кўрмоқдаман?» дедилар.

«Мени ғамлар ва қарзлар босди, эй Аллоҳнинг Расули!», деди.

«Сенга агар айтсанг, Аллоҳ ғамларингни кетказадиган ва қарзларингни узадиган калималарни ўргатиб қўяйми?» дедилар.

«Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули!» деди.

«Эрталаб ва кечқурун «Аллоҳумма, иннии аъуузу бика минал ҳамми вал ҳазани ва аъуузу бика минал ажзи вал касали ва аъуузу бика минал жубни вал бухли ва аъуузу бика мин ғалбатид дайни ва қоҳрир рижали» дегин», дедилар.

Ўшандоқ қилган эдим, Аллоҳ ғамларимни кетказди ва қарзларимни узди».

Абу Довуд ривоят қилган.

Шарҳ: Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Сендан ғам босишидан, маҳзунликдан, ожизликдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, бахилликдан, қарзга ботишдан ва одамларнинг ғолиб келишидан паноҳ сўрайман».

Ким ушбу дуони ният ва ихлос билан эрталаб ва кечқурун ўқиб юрса, Аллоҳ таоло унга қарзини узишда ёрдам беради.

Мавзуга оид мақолалар
«Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур» 12кун, Қўқон шаҳри

21:55 / 27.11.2014 4652
Менинг Рамазондаги режаларим Мен сизларга ҳар йилги Рамазонда амал қиладиган оддий бир давоми...

13:42 / 10.11.2016 5437
  Реклама бизни соч бўёқлари хавфсиз ва ҳатто фойдали, деб ишонтиришга астойдил уринади. Лекин химия, давоми...

07:42 / 27.11.2016 9738
embedhttpswww.youtube.comwatchvsc2ZLCJk0featureyoutu.beembed

18:55 / 29.12.2017 3690