Узрлиларнинг ҳукми:
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Узрлиларнинг ҳукми:

«Доимий ел келадиган, бурни қонайдиган, жароҳат ва турли хил тошмаларидан доимий сув чиқиб турадиган, простатит касаллигига дучор бўлиб, бавл томчилаб турадиган ёки аёллардаги шамоллаш туфайли ҳидли суюқликлар ёки истеҳоза келиб турадиганлар узр соҳиблари дейилади. Булар икки қисмга бўлинадилар:

  1. Уларнинг узри бир намознинг кириш-чиқиш вақтини тўлиқ эгалламайди;

Яъни бир намоз вақти киргандан то чиқиб кетгунича узрдан холи ҳолатда, таҳорат олиб, намознинг фарзини ўқишга имкон топа оладилар. Бу тоифадагилар шаръий соҳиби узр саналмайдилар.

Буларнинг ҳукмлари: ҳар намоз(фарз, қазо, нафллар)ни таҳорат билан ўқийдилар, намоз ўқиётган пайтда узри келса, намози бузулган бўлади, қайта таҳорат қилиб, давом эттираверади.

Агар суннат ва мустаҳабларни риоя қилиш натижасида таҳорати кетиб қолаверса, уларни енгиллаштириб, фарзини таҳорат билан ўқиши зарурдир.

  1. Уларнинг узри бир намознинг кириш-чиқиш вақтини тўлиқ эгаллайди;

Узр бир намознинг кириш-чиқиш вақтини тўлиқ эгаллашидан мурод бундай узр эгалари бир намоз вақти киргандан то чиқиб кетгунича узридан холи ҳолатда, таҳорат олиб, намознинг фарзини ўқишга имкон топа олмайдилар. Бундай кишилар шаръий соҳиби узр саналадилар.

Унинг узри фарз намозининг тўлиқ вақтини эгаллайди, яъни фарз намозининг тўлиқ вақтида бетаҳоратликдан халос бўлиб, таҳорат қилишга ва фарзни ўқишга вақт топа олмайди. У шаръий соҳиби узр саналади.

Бу аввалда соҳиби узр ҳукмида бўлишга қўйилган шартдир. Соҳиби узр ҳукмида қолиш учун эса бир намоз вақтининг бирор жузида бир марта бўлса ҳам узрнинг топилишидир». 

Соҳиби узр бўлган ёки бўлмаганликни билиб олиш йўли:

Улар тажриба учун энг қисқа намознинг вақти, масалан, шомни танлайдилар ва қуёш ботиши билан то қизил шафақ йўқ бўлгунича бир марта таҳорат олиб, фақат шомнинг фарзини адо қила оладиган вақт топишга ҳаракат қиладилар. Масалан, таҳорат олиб, уч ракъат фарзни ўқишга ўн дақиқа вақт кетади (ундан кам ёки кўп бўлиши ҳам мумкин). Агар улар шом вақти кириб, то шом вақти чиққунича ўн дақиқа пок ҳолда туролмай, таҳорати кетиб қолаверса, соҳиби узр саналадилар ва қолган намозларда ўн дақиқа покликни кутиб ўтиришлари шарт эмас. Балки бир намоз вақти кириб, то чиқиб кетгунича бир марта бўлса ҳам узри топилса бўлди. Шаръий соҳиби узрга айлангач, модомики ҳар намоз вақтида бир марта бўлса ҳам таҳорати кетиб турар экан, бундай киши соҳиби узр ҳукмида қолади.

Агар тўлиқ бир намоз вақтида бирор марта ҳам узр содир бўлмаса, яъни ел чиқмаса, бавл томчиламаса, суюқлик келмаса, соҳиби узрлик ҳукми бекор бўлади. Масалан, шом вақти кирганидан то чиқиб кетгунича узр содир бўлмасдан, намоз ўқишга имкон пайдо бўлган бўлса, соҳиби узрликдан чиқади.

Доимий равишда ел чиқиб туриши, пешоб оқиб туриши, яраси қонаб туриши каби ҳолатлар ҳам мазкур ҳолатларга қиёс қилинади. Мазкур ҳолатга мубтало бўлган кишилар ҳар намознинг вақтига бир таҳорат қилиб олиб, ўша намознинг вақти чиққунча таҳоратли одамга жоиз бўлган ишларни қилаверади.

Узрли шахс бомдод учун таҳорат қилди. Унинг таҳорати қуёш чиқиши билан синади. Қуёш чиққандан кейин қилган таҳорати билан пешинни ўқиса бўлади. 

Заволдан олдин таҳорат қилган узрли шахснинг таҳорати завол бўлиб, пешиннинг вақти кириши билан эмас, пешиннинг вақти чиқиши билан синади. Лекин пешин вақтининг охирида аср учун таҳорат қилса, аср вақти кириши билан таҳорат синади. Бу аср вақти киргани учун эмас, балки пешин вақти чиққани учундир. Шом, хуфтон ва бомдод ҳам шундай.

Мавзуга оид мақолалар
Комил иймон сифатлари ҳақида bintusodiqJanuary 23, 2018 r  . . Комил иймон сифатлари ҳақида Аввалги давоми...

08:56 / 24.01.2018 7720
Қуръоннинг маълум бир пораси қайси бетдан бошланишини билиш учун муайян ҳисоблаш усули қўлланилса бас. давоми...

20:31 / 28.02.2017 5394
Агар қиш фасли совуқ ва қор мўътадил даражада бўлса, бу фаслда овқатнинг иссиқлиги кучлироқ ва қуюқроғини давоми...

23:05 / 02-yanvar 2454
Гарданимизда турган энг оғир юк, энг муҳим вазифа солиҳ авлодни етиштиришдир...Бисмиллаҳир Роҳманир давоми...

06:07 / 25.07.2022 10630