“Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус Ислом билим юртида яна бир китоб тақдимоти
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Бугун 23 май 2018 йилда “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус Ислом билим юртида Пошшахон Эшонхон қизининг “Аёл – мўътабар зот” номли китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Китоб аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалаларга бағишланган бўлиб, “Ҳилол-нашр” нашриёти томонидан чоп этилган.

Тақдимот, анъанага кўра, Қуръон тиловати билан бошланди.

Сўнг даврани билим юрти мудираси Нозима Ибрагимова ўз сўзи билан очиб берди ва китоб ҳақида қисман маълумот бериб ўтди.

Кейин “muslimaat.uz” сайти раҳбари Одинахон Муҳаммад Юсуф қизига сўз навбати берилди. Одинахон Муҳаммад Юсуф аёллар илми ва ўтмишда ўтган олима аёллар тўғрисида гапирди.

“Хадичаи Кубро” билим юрти мударрисаларидан Гулобод Қурбонова ҳам ўз сўзлари билан иштирок этиб, китоб муаллифи Пошшахон Эшонхон қизининг илмий фаолияти ҳақида сўзлаб берди.

Сўнг Ўзбекистон мусулмонлар идораси хотин-қизлар бўлими бош мутахассиси Марям Абдуллаевага навбат берилди. Марям опа тақдимоти бўлаётган мазкур китобнинг бугунги кундаги аҳамияти тўғрисида тўхталди. Жумладан, кенг оммага, хусусан, отинойиларга бир дастур сифатида муҳимлигини таъкидлади.

Кейин эса Ўзбекистон мусулмонлар идораси хотин-қизлар бўлимининг яна бир мутахассиси Мунира Абубакирова ҳам сўзга чақирилди. Мунира опа янги китоб билан барчани табриклади ва имконияти чекланган ҳамюртларимизга ҳам бу китоб яхши бир қўлланма бўлганини айтиб ўтди.

“Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус Ислом билим юртининг 4-босқич талабаси Умаралиева Эъзозхон сўзга чиқиб, китоб билан йиғилганларни батафсил таништирди, савол-жавоб тарзида ёзилган бу китобнинг қиммати нималарда эканини мисоллар билан тушунтириб берди.

Тақдимотга сўзга чиққанлардан ташқари Тошкент шаҳри айрим туман бош отинойилари, билим юрти талаба қизлари ҳамда ходималари ва бошқа меҳмонлар таклиф этилган.

Барча йиғилганлар мударриса Пошшахон Эшонхон қизига янада улкан муваффақиятлар тилаб қолишди.

Тақдимотни яна Қуръон тиловати якунлаб берди.

“muslimaat.uz” учун махсус 

Мавзуга оид мақолалар
Ўн иккинчи кун... Ассалому алайкум Бугун ўн иккинчи кун. Кеча амакимларникидан қайтаётган эдим. Йўлда давоми...

20:38 / 07.06.2017 4675
  Сайёрамизнинг шимолида бир масжид бор... Уни ким қурдирган Аввалроқ Бухоро амири Саид Абдулаҳадхон давоми...

13:58 / 11.06.2018 2848
«Асрлар садоси» анъанавий маданият фестивали доирасида Бухоро вилоятининг Когон туманида қайта давоми...

18:36 / 14.12.2016 3597
  , , ,                             Қудсий ҳадислардан бирида Аллоҳ таоло Пайғамбари Мусо давоми...

06:27 / 29.11.2016 7288