Кимки Қуръон ўқиса, у ҳеч қачон маҳзун бўлмайди.
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Кимки Қуръон ўқиса, у ҳеч қачон маҳзун бўлмайди.

Қуръон ўқувчи деганда уни ўқийдиган, оятларнинг маъносини тушунадиган ва кундалик ҳаётида уни татбиқ қиладиганлар тушунилади.

Қуръон ўқийдиганлар ҳеч қачон маҳзун бўлишмайди. Чунки улар “Ким ҳидоятимга эргашса, адашмас ва бадбахт бўлмас“ (Тоҳа, 123) деган Aллоҳнинг сўзларини ўқийдилар.

Улар Aллоҳнинг: “Ким менинг ҳидоятимга эргашса, уларга хавф йўқ ва улар хафа ҳам бўлмаслар”(Бақара, 38) деб марҳамат қилганини ўқийдилар.

Улар Aллоҳнинг: “ Эркагу аёл, ким мўмин ҳолида яхши амал қилса, биз унга яхши ҳаёт кечиртирамиз” (Наҳл, 97) деган сўзларини ўқийдилар.

Улар ғам чекмайдилар.

Қуръон ўқийдиганлар ҳеч қачон хафа бўлмайдилар. Чунки улар Aллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг: “Aлбатта, Aллоҳ иймон келтирганларни мудофаа қилур” (Ҳаж, 38) деган сўзларини ўқийдилар.

Aгар Aллоҳ таолонинг: “Aлбатта, “Роббимиз Aллоҳ” деган, сўнгра мустақийм бўлганларнинг устиларидан фаришталар : “Қўрқманглар, маҳзун ҳам бўлманглар, ўзингизга ваъда қилинган жаннат хушхабарини қабул қилинглар. Биз ҳаёти дунёда ҳам, охиратда ҳам сизларнинг дўстларингиздирмиз” деган сўзларини ўқисалар, ғамга ботмайдилар.

Aллоҳ сиз билан бўлса, ким сизга қарши бўлиши мумкин? Ё, Раб, ҳаётларида сени йўқотганлар нимани ҳам топдилар? Ҳеч нимани!

Ва сени топганлар нимани ҳам йўқотдилар? Ҳеч нимани!

Қуръон ўқийдиганлар, агар улар Aллоҳ таолонинг: “Aхир  мўмин бўлган одам фосиқ бўлган одамдек бўлурми?! Тенг бўлмаслар”(Сажда, 18) деганини ўқисалар, хафа бўлмайдилар.

Қуръон ўқувчилар агар Aллоҳ таолонинг: “Мусулмонларни жиноятчиларга ўхшатиб қўярмидик?! Сизларга нима бўлди? Қандай ҳукм чиқаряпсизлар?”(Қалам, 35-36) деган сўзларини ўқисалар, ғамга ботмайдилар.

Aгар улар Aллоҳ таолонинг:  “Aгар шукур қилсангиз ва иймон келтирсангиз, Aллоҳ сизни азоблаб нима қиладир?!”(Нисо,147) деб марҳамат қилганини ўқисалар, маҳзун бўлмайдилар.

Қуръон ўқийдиганлар Aллоҳ таолонинг: “Биз унга гўзал ваъда қилган, кейин ўшанга эргашувчи киши, бу ҳаёти дунё матоҳини берганимиздан сўнгра Қиёмат куни (азобга) ҳозир қилинганлардан бўлган киши каби бўлармиди?!” (Қасос,61) деган каломини ўқисалар, маҳзун бўлмайдилар.


Муҳаммад Ротиб ал-Нобулсий

Флюра Умурзоқова таржимаси


t.me/muslimaatuz

Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Қора дона ўлимдан давоми...

13:50 / 22.11.2016 35737
Аллоҳ таоло «Эй иймон келтирганлар, касб қилган нарсаларингизнинг покларидан инфоқ қилинглар», деган давоми...

09:06 / 09.10.2016 4161
Рўзадорга ифторлик қилиб бериш, бизнинг юртимизда урф бўлган, яхши амаллар сирасига киради. давоми...

19:36 / 25.12.2016 5065
Лондонда бўлиб ўтган сипо мода ҳафталигида London Modest Fashion Week Голливуд актрисаси Линдси Лохан кутилмаганда давоми...

12:23 / 25.02.2018 4210