«Эрурсиз барча оламларга раҳмат, ё Расулуллоҳ!» танловининг 3-йўналишига оид 6-мақола
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Роббиъул аввал ойида оиламиз

Роббиъул аввал ойи ҳар доимгидек бу ойнинг фазилатларини кўп сўзлашишдан, кичикларни кўпроқ қизиқтиришдан ва катталарни янада ҳушёрликка чақиришдан бошланади. Ҳаммамиз билган нарсаларимизни бир-биримизга сўзлаб берамиз ва билмаганларимизни билиб оламиз. Кўп нафл рўзалар тутамиз. Бу йил Мавлид маросимини ўтқаза олмадик, аммо ўтган йилда қариндошлар даврасида катта маросим ўтқазган эдик. Дастурхонлар тузалган эди. Турли ноз-неъматлар қўйилди ва бир дастурхон атрофида қариндошлаар тўпланди. Ҳамма жаъм бўлиб тўпланса, уйимиз яна ҳам нурга тўлиб кетади. Менга бу ҳолат жуда ҳам ёқади бу ҳам Мавлид ойининг ўзига хос жиҳати бўлса керак. Хатми Қуръон қилинади. Ҳамма қариндошлар Қуръондан маълум бир порани олдиндан бўлишиб оламиз ва ўша кунгача ўқиб тугатамиз. Мавлидда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларидан ибратли воқеалар айтиб беришади. Бу йил ўқишимизда Мавлид арафасида унутилаётган суннатларни қайта тирилтириш учун саҳна кўриниши қилмоқчимиз. Мавлид баҳонасида бир-биримизга меҳр-муҳаббат ошиши учун ўзаро совғалашдик. Расулуллоҳни мадҳ этиш учун турли салавотлар таёрламоқдамиз. Бу ойда оила аъзоларимиз билан Расулуллоҳга кўплаб салавот айтиш бўйича мусобақа ўтқаздик. Эҳҳ, ҳар бир ойда бўлгани каби бу ойнинг ҳам ўз таровати ва файзи бор. Бу ой ҳақида сўзласам, Расулуллоҳ алайҳиссаломга бўлган ҳисларим жўш уриб кетади ва уларни қоғозга қандай жо айлашни билмай қоламан. Мавлид байрами барчамизга муборак бўлсин ва бу ойда қилган ибодатларимиз сабабидан охиратда Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг шафоатларига эришишлик барчамизга насиб этсин!

воздух ту4а

Мавзуга оид мақолалар
Тошкент шаҳар бош отинойиси Дилбар Отабоеванинг Muslimaat.uz сайти 10 йиллик тадбиридаги давоми...

01:05 / 23.10.2017 3951
Ўзбекистон Қуръон мусобақаси 2018 ташкилий ҳайъат раиси Абдуҳаким қори Матқуловнинг хабар беришларича, 2526 давоми...

23:58 / 14.04.2018 4161
embedhttpswww.youtube.comwatchvN5T1gf7fDUoembed

14:59 / 12.06.2017 3648
Исломда фарзандларнинг ҳуқуқлари риоя қилинган бўлиб, булар уларнинг отаоналари ёки яқин қариндошлари, давоми...

20:19 / 09.03.2017 8227